16:22 | 18.04.23 283
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди
Евро ва рубл курси ҳам тушган
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 апрел, чоршанба куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 19,01 сўмга тушиб, 11 435,99 сўмни ташкил этди. 1 евро 27,74 сўм арзонлаб, 12 551 сўмга етди. 1 Россия рубли ҳам 0,66 сўмга пасайди ва 140,22 сўм бўлди.