18:08 | 18.04.23 192
«Ўзбекистонда ўтган уч ойда 13 907 нафар шахс судланган» — Олий суд
Шундан 3707 тасига озодликни чеклаш жазоси тайинланган
Ўзбекистонда ўтган уч ойда 13 907 нафар шахс судланган, уларнинг 3707 тасига озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов хабар берди.
Статистик маълумотларга кўра, 2022 йилда суд томонидан жами 56 542 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Шундан 14 081 нафарига нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Шунингдек, 2023 йилнинг ўтган уч ойи мобайнида эса жами судланганлар сони 13 907 нафарни ташкил этган. Шундан 3707 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланди.