14:53 | 18.04.23 192

Ўзбекистонда қатор тўловлар бўйича олинадиган комиссиянинг энг юқори миқдорини белгилаш таклиф қилинмоқда

2023 йил 1 майдан комиссия тўловчидан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб ташлаш йўли билан ундирилади

Марказий банк «Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда олинадиган воситачилик ҳақининг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақида»ги қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Унга кўра, аҳолидан чипталар, барча турдаги коммунал хизматлар, давлат божи ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширишда олинадиган комиссияларнинг энг юқори миқдорини белгилашни таклиф қилинмоқда. 1 майдан комиссия тўловчидан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб ташлаш йўли билан ундирилади.

Шунингдек, комиссиянинг максимал миқдорини БҲМнинг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (60,6 минг сўм) белгилаш режалаштирилмоқда.

Мазкур тартиб қуйидаги ҳолатларда амал қилади:

  • барча турдаги давлат божлари ва маъмурий жарималар учун тўловлар;
  • давлат хизматлари марказлари томонидан, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилган давлат хизматлари учун тўловлар;
  • мактабгача таълим ташкилотларига, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим муассасаларига, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар;
  • барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловлар;
  • Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ундириладиган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш учун тўловлар;
  • E-auksion электрон савдо платформаси ва K-Savdo автоматлаштирилган ахборот тизимига тўловлар;
  • авиация, темирйўл ва жамоат транспортининг бошқа турларида саёҳат қилишда чипталар сотиб олиш учун тўловлар.

Маълум қилинишича, келажакда ушбу рўйхатга қўшимча тўлов турлари киритилиши ҳам мумкин.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 431
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 268
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 200
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 295
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 270
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 649