17:12 | 18.04.23 1183
Сурхондарёда эркак аёл ўқитувчиларни аёвсиз калтаклади — видео
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган
Сурхондарё вилоятида эркак аёл ўкитувчиларни аёвсиз калтаклагани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди. Бош прокуратура видеоёзувда тасвирланган мазкур ҳолат ўрганилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 2023 йил 14 апрел куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчи билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрел куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс эса процессуал тартибда ушланган.