12:43 | 20.04.23 546

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет тўрт кун дам олади

Бу бўйича Президент қарори имзоланди

Шавкат Мирзиёев «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2023 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрел, жума кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатда шу куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Шунингдек, аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрел (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ҳайитининг миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

Маданият ва туризм вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда фуқаролар учун Рамазон ҳайити кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларини ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратади.

Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайити 21 апрел, жума куни нишонланишини расман тасдиқлаганди.

Bugun.uz’нинг ҳукуматдаги манбаларига таяниб маълум қилишича, Шавкат Мирзиев Рамазон ҳайити муносабати билан 2018 йил 8 май қабул қилинган 5428-сонли «Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги фармонига кўра 300 дан ортиқ маҳкумни афв қилади.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 326
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 622
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 609
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 460
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 327
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 643