14:46 | 20.04.23 589

Тошкентда дарахтларни бетондан тозалаш бўйича экоакция бошланди

Бу акция Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида давом этади

Тошкент шаҳрида 2023 йил 20 апрелдан табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан «Дарахтларни асранг» экоакцияси бошланди.

Вазирликнинг маълум қилишича, акция доирасида пойтахтнинг барча туманларидаги бетонланган ва асфалтланган дарахтлар қутқарилади, дарахтлардаги реклама баннерлари ва ёруғлик берувчи пластик буюмлар олиб ташланади.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги

Тадбирда табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов ҳамда туман ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4 та сектор, туманлар ҳудудий тузилмалари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экология фаоллари иштирок этди.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги

Вазир ўз нутқида мазкур ташаббусдан кўзланган асосий мақсад бетонланган ёки асфалтланган дарахтларнинг пойдеворини очиш ва уларнинг бардавомлигини таъминлаш эканини алоҳида таъкидлади.

«Бугун шаҳримизда кўплаб дарахтларнинг бетон ёки сунъий қопламалар билан ўралганлигини кўриш мумкин. Бу дарахтларнинг илдизларига ҳаво киришини камайтиради, нобуд бўлиш хавфини келтириб чиқаради. Шу билан бирга, тунги ёруғлик мосламаларини ўрнатиш орқали дарахтларга зарар етказиш ҳолатлари ҳам учраб турибди, бу уларнинг табиий ривожланиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда. ‘Дарахтларни асранг’ экоакцияси мавжуд дарахтларни бетон ва асфалт қопламасидан, пластик ёриткичлардан (гулчалар, лампочкалар) ва реклама баннерларидан озод қилишга қаратилган. Табиат ресурслари вазирлиги томонидан аҳолидан мурожаатлар йиғилиб, дарахтларнинг табиий ўсиши жараёнига халақит бераётган муаммолар ободонлаштириш бўлимлари ва фаоллар билан биргаликда бартараф этилади», — деди вазир.

Табиат ресурслари вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси инспекторлари томонидан 11 та йирик йўл четида мониторинг ишлари олиб борилганда 250 турдаги манзарали ва мевали дарахтнинг пойдевори бетонлангани аниқланган. Экоакция доирасида барча ҳолатлар бартараф этилади. Бу акция Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида давом этади.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги

Дарахтларни муҳофаза қилишни янада кучайтириш мақсадида Табиат ресурслари вазирлиги томонидан @ecogovuz_bot Telegram боти ишга туширилди, у орқали аҳоли дарахтларга зарар етказилгани тўғрисида электрон шаклда ариза юбориши мумкин.

Ботдан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар:


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 361
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 235
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 188
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 288
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 263
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 620