Тошкентда ҳайит намози муносабати билан қатор кўчалар ёпилади (рўйхат)
Автомобиллар ҳаракати учун чеклов 21 апрел куни соат 00:00 дан 07:30 гача амал қилади
Мусулмонлар идораси Ўзбекистонда Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрел (шаввол ойи 1 куни), жума кунига тўғри келиши ҳақидаги хабарни тасдиқлаганди. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳайит намозини тартибли ўтказиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қатор кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилиши ҳақида маълум қилди.
Чеклов 21 апрел куни соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчаларида амал қилади:
Бектемир тумани
«Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси—Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.
Мирзо Улуғбек тумани
«Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси—Шўртепа кўчасидан Буюк Ипак йўли—Султония кўчасигача.
Миробод тумани
«Қўйлиқ ота» масжиди олдидаги ТХАЙ—Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис чорраҳасигача.
Олмазор тумани
- «Исломобод» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси—КХАЙ—Сағбон кўчалари кесишмасидан Нурафшон—Сағбон кўчалари кесишмасигача;
- «Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси—Қорасарой—Нурафшон кўчалари кесишмасидан Қорасарой—Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасигача.
Шайхонтоҳур тумани
- «Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча дарвоза кўчаси Кўкча Дарвоза—Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза—Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;
- «Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳ кўчаси Бунёдкор – Камолон кўчалари кесишмасидан Камолон—Устазода 2-тор кўчалари кесишмасигача;
- «Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси—Нурафшон—Себзор кўчалари кесишмасидан Нурафшон—Лабзак кўчалари кесишмасигача.
Чилонзор тумани
- «Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси—Ал Хоразмий — Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан Ал Хоразмий—Катта қани кесишмасигача;
- «Катта Қозиробод» масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси—Чилонзор—Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор—Нурхон кўчалари чорраҳасигача;
- «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси—Ал-Хоразмий—Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк—Сўгалли ота кўчалари кесишмасигача;
- «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳ кўчаси Бунёдкор—Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача.
Учтепа тумани
- «Абдуллоҳ ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси—Лутфий—Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан Лутфий—Катта қаъни кўчалари кесишмасигача;
- «Ҳазрати Али» масжиди олдидаги Назарбек кўчаси Назарбек—Маҳорат кўчалари кесишмасидан Назарбек—Замахшарий 1-тор кўчалари кесишмасигача.
Юнусобод тумани
- «Минор» масжиди олдидаги КХАЙ—КХАЙ ва Кўргазма кўчалари кесишмасидан КХАЙ—Шароф Рашидов кўчалари кесишмасигача;
- «Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси—Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.
Яккасарой тумани
«Усмон бин Маъзун» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси—КХАЙ—Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ—Файзли Тошкент кўчалари кесишмасигача.
Яшнобод тумани
- «Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси—Фарғона йўли—Фитрат кўчалари кесишмасидан Фарғона йўли—Толимаржон кўчалари кесишмасигача;
- «Али ибн Абу Толиб» масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси—Имом Бухорий —Чўлпон кўчалари кесишмасидан Чўлпон—Салоҳият кўчалари кесишмасигача.
Мавзуга доир: Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет тўрт кун дам олади
Шунингдек, масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
«Фуқароларимиздан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вақтинча айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз», дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайити 21 апрел, жума куни нишонланишини расман тасдиқлаганди.
Bugun.uz’нинг ҳукуматдаги манбаларига таяниб маълум қилишича, Шавкат Мирзиев Рамазон ҳайити муносабати билан 2018 йил 8 май қабул қилинган 5428-сонли «Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги фармонига кўра 300 дан ортиқ маҳкумни афв қилади.