Тошкентда вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган эркак ушланди — видео
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда
Тошкентда вояга етмаган қизга номаълум шахс тегажоғлик қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилаётгани маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 19 апрел куни тахминан соат 12:50 ларда 2005 йилда туғилган З.Б. Миробод тумани, Иноқобод кўчасида уйига қайтаётган вақтида орқасидан 1997 йилда туғилган Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи О.О. келиб, қучоқлаб, юзидан ўпиб қўйиб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида у ушланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади хабарда.
Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева Сенат томонидан аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун қабул қилинганига муносабат билдирди.
Саида Мирзиёеванинг ёзишича, вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилган ва қамоқдан қутулиб қолмоқчи бўлганлар учун бўшлиқлар ёпилади.
«Энди бу қилмиш узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади. Бу эса давлат ҳар қандай зўравонликка қарши қатъий курашаётгани ҳақида жиноятчиларга яққол ишора!» деганди Мирзиёева.