Ўзбекистонда янги пиёз нархи кескин арзонлашди
Бунга ички бозорга ушбу маҳсулотни етказиб бериш ҳажмининг кескин ошгани сабаб бўлган
Ўзбекистонда охирги ҳафтада янги пиёзнинг улгуржи нархлари икки баравар пасайган, бунга ички бозорда ушбу маҳсулотни етказиб бериш ҳажмининг кескин ошгани сабаб бўлган, дея хабар берди EastFruit.
Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 14 апрелидан 21 апрелига қадар янги пиёзнинг ўртача улгуржи нархи 1 килоси учун 8000 сўмдан 4000 сўмга (0,70 дан 0,35 долларгача) пасайган ва жорий ўртача улгуржи нархи 2022 йилгига тенг бўлган.
Шунингдек, бошқа мамлакатлар билан ушбу маҳсулотлар нархлари солиштириладиган бўлса, 2023 йил 21 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда пиёзнинг янги ҳосилининг ўртача улгуржи нархи Грузияга нисбатан 2,8 баравар паст (0,99 доллар/кг), лекин Тожикистонга (0,27 доллар/кг) нисбатан 30 фоизга юқори.
Аввалроқ Ўзбекистонда янги помидорнинг улгуржи нархлари кескин арзонлашгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда сабзи нархи рекорд даражада ошди. Бунга нима сабаб бўлмоқда?