11:14 | 22.04.23 486

Тошкентда икки нафар ўқувчи қиз бошқа бир қизни «самосуд» қилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Тошкентдаги қурилиши тугалланмаган объектда икки нафар ўқувчи қиз бошқа бир қизни «самосуд» қилгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Пойтахт ИИББ ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 13 апрел куни тахминан соат 12:30 ларда 2006 йилда туғилган Ҳ.С. ва 2007 йилда туғилган Д.У. Янгиҳаёт тумани 8-ҳудуддаги қурилиши тугалланмаган объект ҳудудида жамоат тартибини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, 2009 йилда туғилган С.Х.ни уриб, енгил тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёдаги 31-мактабнинг директор хонасида ўтказилган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчи билан жанжаллашиб, уларни калтаклагани ҳақида хабар берилганди.

Аввалроқ бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова Самарқандда фарзандини калтаклаган аёл иши юзасидан муносабат билдириб, аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифини берганди. Сентябрь охирларида жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани суди биносида икки ёшли фарзандини калтаклаган аёлга ҳукм ўқилганди.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 343
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 635
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 618
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 461
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 334
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 654