Рейтинг. Энг кўп миллиардерлар яшайдиган шаҳарлар маълум бўлди
Мазкур рейтингда Ню-Йорк етакчилик қилган
Ню-Йорк яна бир бор бойлар учун энг машҳур шаҳарга айланди. 2023 йил глобал рейтингдаги 2640 миллиардердан 101 нафари шу ерда истиқомат қилади. Forbes USA маълумотларига кўра, бошқа ҳеч бир шаҳар миллиардлаб доллар эгаларининг кўплиги билан мақтана олмайди.
Big Apple Пекин 2021 йилда чемпионликни қўлга киритмагунча кетма-кет етти йил миллиардерларнинг асосий маркази бўлди. Аммо Хитой пойтахтининг пешқадамлиги узоққа чўзилмади. 2022 йилда Ню-Йорк биринчи ўринни қўлга киритди ва уни ушлаб турибди.
Ню-Йорк миллиардерларининг умумий бойлиги 616,8 миллиард долларга тенг. Хитой биринчи ўнталикдаги энг кўп шаҳарларга эга мамлакат бўлиб қолмоқда. Шуннигдек, Пекин 2022 йилги иккинчи ўриндан бир поғона пастлаган, Шанхай Лондонни қувиб ўтиб, 2022 йилги бешинчи ўриндан тўртинчи ўринга кўтарилди, Шэнчжэн эса саккизинчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари, Ҳонконг иккинчи ўринга кўтарилди. Рўйхатга 11 та шаҳар киритилган, чунки уларнинг иккитасида бир хил натижа.
Москва 2022 йили миллиардерлар сони кескин камайиб кетганидан сўнг яна рейтингга қайтди. Россия пойтахтида бугунги кунда 61 миллиардер истиқомат қилади (бир йил аввал 53 нафар эди). Кўп жиҳатдан, бу ўсиш 2022 йилдаги иқтисодий таназзулдан кейин тикланиш жараёни бошлангани билан боғлиқ.
1. Ню-Йорк (АҚШ)
Миллиардерлар сони: 101
Ўтган йилга нисбатан: минус 6 миллиардер
Умумий бойлиги: 616,8 миллиард доллар
Энг бой резидент: Майкл Блумберг (Bloomberg ахборот агентлиги эгаси, 94,5 миллиард доллар)
2. Ҳонконг (Хитой)
Миллиардерлар сони: 70
Ўтган йилга нисбатан: ортиқча 2 миллиардер
Умумий бойлиги: 286,8 миллиард доллар
Энг бой резидент: Ли Ка-шинг (Cheung Kong Group, Hutchison Whampoa, 38 миллиард доллар)
3. Пекин (Хитой)
Миллиардерлар сони: 68
Ўтган йилга нисбатан: минус 15 миллиардер
Умумий бойлиги: 247,2 миллиард доллар
Энг бой резидент: Чжан Имин (ByteDance (TikTok), 45 миллиард доллар)
4. Шанхай (Хитой)
Миллиардерлар сони: 65
Ўтган йилга нисбатан: ортиқча 4 миллиардер
Умумий бойлиги: 181,9 миллиард доллар
Энг бой резидент: Колин Чжэн Хуан (PPD Holdings, 30,2 миллиард доллар)
5. Лондон (Англия)
Миллиардерлар сони: 63
Ўтган йилга нисбатан: минус 3 миллиардер
Умумий бойлиги: 294,9 миллиард доллар
Энг бой резидент: Лен Блаватник (Warner Music Group, Access Industries Holdings, 32,1 миллиард доллар)
6. Москва (Россия)
Миллиардерлар сони: 61
Ўтган йилга нисбатан: ортиқча 8 миллиардер
Умумий бойлиги: 307,1 миллиард доллар
Энг бой резидент: Владимир Потанин (Интеррос, Норильский никель, Росбанк, 23,7 миллиард доллар)
7. Мумбай (Ҳиндистон)
Миллиардерлар сони: 56
Ўтган йилга нисбатан: ортиқча 5 миллиардер
Умумий бойлиги: 276,4 миллиард доллар
Энг бой резидент: Мукеш Амбани (Reliance Industries, 83,4 миллиард доллар)
8. Шэнжэн (Хитой)
Миллиардерлар сони: 54
Ўтган йилга нисбатан: минус 5 миллиардер
Умумий бойлиги: 246 миллиард доллар
Энг бой резидент: Ма Ҳуатэн (Tencent, 35,3 миллиард доллар)
9. Сингапур
Миллиардерлар сони: 46
Ўтган йилга нисбатан: ортиқча 10 миллиардер
Умумий бойлиги: 133,3 миллиард доллар
Энг бой резидент: Го Чэн Лян (Nippon Paint, 14,3 миллиард доллар)
10. Деҳли (Ҳиндистон)
Миллиардерлар сони: 37
Ўтган йилга нисбатан: ортиқча 2 миллиардер
Умумий бойлиги: 116,4 миллиард доллар
Энг бой резидент: Шив Надар (HCL Technologies, 25,6 миллиард доллар)
11. Сан-Франциско (АҚШ)
Миллиардерлар сони: 37
Ўтган йилга нисбатан: минус 7 миллиардер
Умумий бойлиги: 114,2 миллиард доллар
Энг бой резидент: Брайан Чески (Airbnb, 9,3 миллиард доллар).