15:05 | 23.04.23 706

Янги Конституция: ер хусусий мулк сифатида кафолатланади

Бу бўйича асосий қонуннинг 68-моддага бир қатор ўзгариштишлар киритилмоқда

Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида ерга нисбатан эгалик қилиш борасида хусусий мулк билан боғлиқ муносабатларнинг жорий этилмагани республикада ҳақиқий мулкдорлар қатламининг тўлақонли шаклланмаслигига олиб келди. Оқибатда ернинг ҳақиқий товар сифатида баҳоланмаслиги, унга бўлган муносабатнинг иккинчи даражага тушиб кетиши, ер билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларнинг кўпайиши ўз навбатида мулкдорлар синфининг шаклланишига ҳамда хорижий инвесторларнинг мамлакатга кириб келишига жиддий тўсиқлангни юзага келишига сабаб бўлди. Бу ҳолат ўз навбатида мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигига салбий таъсир эта бошлади. Шу билан бирга узоқ йиллар мобайнида ерни хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнларга эътибор қаратилмагани айрим ҳолатларда мансабдор шахслар, баъзи ҳокимлар томонидан ерга эгалик қилаётган фермерларнинг ерларини ноқонуний тортиб олишга, уларни талон-торож қилишга олиб келди. Шу боис бозор иқтисодиётига ўтиш тамойилларига амал қилган ҳолда мамлакатда ерни хусусийлаштириш борасида муҳим қадамлар қўйила бошланди.

Сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилган энг муҳим ислоҳотлардан бири ернинг хусусий мулк сифатида эътироф этилишини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. Давлатнинг бундай катта сиёсий иродаси замирида ерга нисбатан мулкий муносабатларни ривожлантириш, мулкдорларга хусусийлаштирилган ерни бошқа бир шахсларга сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш, мерос қилиб қолдириш каби ҳуқуқларни беришни ҳамда шу ҳуқуқларни қонун жиҳатидан кафолатлаш ётганини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Иқтисодий нуқтаи назардан ернинг хусусий мулк сифатида эътироф этилиши ўз навбатида Ўзбекистонда янги авлод мулкдорлар қатламининг кенгайишига, ер билан боғлиқ бозорнинг ривожланишига, ер участкаларидан фойдаланиш бўйича самарадорликни ошишига олиб келади. Шу билан бирга ердан фойдаланиш жараёнига бозор механизмларини жорий этиш, бу йўналишда мулкий ва ҳуқуқий муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш мамлакатда бозор механизмларингни янада ишлашига ҳуқуқий асос бўлади. Чунки давлатнинг асосий мақсадларидан бири бозор муносабатларини ривожлантириш шароитида биринчи навбатда тадбиркорликка кенг йўл бериш ҳамда хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади.

Мамлакатда сўнгги вақтларда асосий қонунга тегишли тузатишлар, янги нормаларни киритиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳозирги кунга қадар ушбу янги конституция лойиҳасида инсон ҳуқуқларини янада ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқларини давлат томонидан кафолатлаш ҳамда мамлакатда бозор муносабатларини ривожлантириш бўйича бир қанча янги нормалар киритилмоқда. Шундай муҳим қоидалардан бири бевосита 68-моддага киритилаётган «Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин», деган нормани алоҳида таъкидлаш мумкин.

68-моддага киритилаётган бу ўзгаришлар орқали мамлакатда ердан фойдаланиш соҳасида бозор механизмларини жорий этиш, ушбу соҳадаги мулкий ва ҳуқуқий муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш Конституция орқали кафолатланмоқда. Ушбу норманинг амалиётга жорий этилиши келажакда мулкдорларга, хусусан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига уларнинг ерга бўлган мулк ҳуқуқини конституциявий даражада мустаҳкамлашга имкон яратади. Бу ўз навбатида мулкдорларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва кафолатлашга хизмат қилади, шунингдек, уларнинг ерга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш мажбуриятини мустаҳкамлайди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, 68-моддага киритилаётган янги норма ва ўзгартиришлар биринчидан, мамлакатда ерга бўлган муносабатни ўзгартирса, иккинчидан, юртда мулкдорлар қатламининг кенгайишига, учинчидан, ер ресурслари бозорининг ривожланишига олиб келади. Бу эса ер участкаларидан фойдаланиш бўйича иқтисодий самарадорликнинг ошишига, мулкдорлар синфининг кўпайишига хизмат қилади.

Нодирбек Расулов,

Иқтисодиёт фанлари доктори, доцент,

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 361
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 235
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 188
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 288
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 266
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 620