Benkam Европага алюминий профиллар экспорти ҳажмини оширади
Йирик геометрик ўлчамдаги алюминий профиллардан Европа бозори учун қуёш панеллари йиғилади
Алюминий профиллар ишлаб чиқарувчи Benkam заводи Германияга ушбу маҳсулотни етказиб бериш ҳажмини оширмоқда. Йирик геометрик ўлчамдаги алюминий профиллардан Европа бозори учун қуёш панеллари йиғилади.
Шунингдек, турли мураккабликдаги қурилмаларни ишлаб чиқариш, машинасозлик, қурилиш ва бошқа соҳаларда ушбу профиллардан фойдаланилади. Аввал AKFA Group Европанинг Citroen, Fiat ва Gardens компанияларига ўз маҳсулотларини етказиб беришни йўлга қўйган эди.
Алюминийнинг энг йирик истеъмолчиларидан бири фотоэлектр тизимларини ишлаб чиқариш бўйича Германиянинг MKG GÖBEL компанияси энг йирик янги мижозга айланди. Мазкур компания 2004 йилдан буён бутун дунё бўйлаб умумий қуввати 3000 мегаваттдан зиёд бўлган электр станцияларини ўрнатмоқда.
MKG GÖBEL йил бошидан буён 400 тоннадан зиёд маҳсулот сотиб олди. 2023 йил охиригача етказиб бериш ҳажмини йилига 2000 тоннага етказиш режалаштирилган. Экспорт қилинган профиллар қуйидаги хусусиятларга эгадир:
- диаметри – 280 мм гача;
- кенглиги – 380 мм гача;
- профил вазни — 22 кг/пм гача.
Бундай мураккаб ва йирик профилларни юқори тоннажли экструзияли тизимларида, шунингдек, Benkam’га рақобатбардош устунликни тақдим этувувчи 4000 т алюминий экструзия пресси туфайли ҳам ишлаб чиқариш мумкин. Юқори сифатни таъминлаш учун завод Европанинг Presezziextrusion ускунасидан фойдаланади.
«Европа компаниялари шартномаларни юқори аниқлик ва синчковлик билан бажаради. Айнан шундай ёндашувни шерикларидан ҳам талаб қилади. Рақобатбардош нархлардан ташқари, улар учун юқори сифатли хом ашё ва етказиб бериш муддатларига риоя қилиш ниҳоятда муҳим жиҳатдир. Бизнинг маҳсулотларимиз Европада сертификатланган. Германиянинг MKG GÖBEL компанияси билан ўзаро ҳамкорлик Европа сифат ва профессионаллик стандартларига мувофиқ ишлаётганимизни тасдиқлайди. Бенкам компанияси муқобил ва экологик қувват манбаларини ривожлантиришга ўзининг ҳиссасини қўшаётганидан бениҳоя мамнундир», — деди Benkam директори Алишер Сирожиддинов.
AKFA Group йилдан йилга ташқи бозорларда ўз мавқеини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. 2022 йилда АҚШ, Германия, Италия, Франция, Финляндия, Полша, Канада, Нидерландия, Австрия, Чехия ва МДҲ давлатларига маҳсулот етказиб бериш бошланди.
Benkam заводи маҳсулотлари ҳақида янада батафсил маълумотни бу ерда топиш мумкин:
- cайт: https://benkam.be/ru
- email: info@benkam.be, sales@benkam.be
- Телефон: +998 71 203 00 00
Реклама