12:36 | 24.04.23 579

Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди

Мазкур баёнот Болтиқбўйида норозилик уйғотди

Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шай 21 апрел куни LCI телеканалига берган интервюсида Россия 2014 йилда аннекция қилган Қрим «бошданоқ Россияга тегишли» бўлгани, Никита Хрушчёв эса «совет иттифоқи даврида Қримни Украинага бергани» ҳақида гапириб ўтди.

Фото: TF1 INFO

Лу Шай, шунингдек, собиқ СССР мамлакатлари «халқаро ҳуқуқда самарали мақомга эга эмас, чунки уларнинг суверен давлат сифатидаги статусига таъсир кўрсатадиган халқаро шартнома йўқ», дея таъкидлади. У постсовет чегаралари масаласида «баҳс»ларни тўхтатишга чақирган.

Интервю эълон қилингандан сўнг Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна ХХРнинг Франциядаги элчисининг бундай баёнотлари «қайғули» ва тушунарсиз эканлигини айтди. Эстония Ташқи ишлар вазирлиги Хитойнинг Таллиндаги элчисини чақириш ниятида.

«Бизнинг мақсадимиз — бундай қарашлар қабул қилиниши мумкин эмаслигини ва Эстония суверен давлат эканлигини тушунтириш», — деди Цахкна.

Литва ташқи ишлар вазири Габриелюс Ландсбергиснинг айтишича, Лу Шайнинг баёноти — «Болтиқбўйи мамлакатлари Хитойнинг ‘Украинада тинчликка воситачилик қилишига’ ишонмаслигининг сабабларидан бири».

Латвия ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевич, ўз навбатида, элчининг сўзларини «мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган» деб ҳисоблади. «Биз Хитой томонининг тушунтиришини ва бу баёнотнинг тўлиқ рад этилишини кутмоқдамиз», — деди Ринкевич.

Украинанинг Франциядаги элчиси Вадим Омелченко, ўз навбатида, ХХР элчисида ё «география билан боғлиқ аниқ муаммолар бор», ёки унинг баёноти расмий Пекиннинг «Украинада халқаро ҳуқуқ, БМТ низоми мақсадлари ва принциплари асосида тинчлик ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатлари» борасидаги позициясига зид келишини таъкидлаган.

Франция ташқи ишлар вазирлиги Хитой элчисининг баёнотидан «хавотирга тушганини» айтди ва Пекинни ўз позициясини аниқлаштиришга чақирди, деб хабар беради LCI.

Элчининг Қрим ҳақидаги сўзлари дунё матбуотида катта резонансга сабаб бўлди

Wall Street Journal:

«Бу баёнот Хитойнинг феврал ойида тақдим этилган Украинани тинч йўл билан тартибга солиш режасининг ‘барча катта ва кичик давлатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини’ни қўллаб-қувватлашга қаратилган тамойилига путур етказади».

The Guardian:

«Лу Шайнинг сўзлари Франция президенти Макроннинг Россия ва Украина ўртасида воситачи бўлган Хитойга ишончи борасида янги саволлар туғдиради».

Politico:

«Хитой элчисининг сўзлари билан боғлиқ можаро Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Люксембургдаги учрашуви олдидан содир бўлди, унда бошқа масалалар қаторида Европа давлатлари ва Пекин ўртасидаги муносабатлар муҳокама қилинади».


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 926
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 432
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 498
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1813
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 789
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1180