10:53 | 25.04.23 263

Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди

Унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланганди

Президент фармони билан Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ижтимоий тармоқ

Бундан илгарироқ унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 30 декабр куни Президентнинг тегишли фармонлари билан Владимир Норов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Маълумот учун, Бахтиёр Саидов 2009–2013 йилларда Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаган. Шунингдек, у 2017–2021 йилларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси, бир вақтнинг ўзида ўриндошлик асосида Мўғулистон ва Филиппиндаги элчиси сифатида ишлаган.