23:16 | 26.04.23 255

«Биз ҳамкорликда, албатта, сифатли таълим тизимини яратишга муваффақ бўламиз» — Комил Алламжонов

У барча халқаро ташкилотларга Ўзбекистон таълим тизимига бефарқ бўлмагани учун миннатдорлик билдирган

Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов, шўба мудири Саида Мирзиёева ва мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзаде ва халқаро ташкилотлар экспертлари билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram саҳифасида ёзиб қолдирди.

Фото: Telegram

Учрашувда Ўзбекистонда сифатли мактаб таълимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва барча болалар, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун тенг имкониятларни таъминлаш бўйича UNICEF ва UNESCO’нинг қўшма лойиҳаси муҳокама қилинган.

Фото: Telegram

Мирзиёевага кўра, халқаро ташкилотлар таълим соҳасини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради ва мавжуд бешта муаммоли йўналиш бўйича вазиятни яхшилаш стратегиясини ишлаб чиқади.

Фото: Telegram

Жумладан, мактаб инфратузилмасини модернизация қилиш, инклюзив ўқув-услубий материаллари ишлаб чиқиш ва тақдим этиш ҳамда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш кўзда тутилган.

«Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда катта тадқиқот ўтказилди. Мавжуд муаммоларга аниқ диагноз қўйиб, унинг ечими бўйича аниқ стратегия ва молиялаштириш манбалари белгиланганди», — деб ёзади Комил Алламжонов.

Фото: Telegram

Шунингдек, у барча халқаро ташкилотлар — UNICEF, UNESCO, USAID ва Жаҳон банкига Ўзбекистон таълим тизимига бефарқ бўлмагани учун миннатдорлик билдирган.

Фото: Telegram

«Умид қиламанки, биз ҳамкорликда, албатта, сифатли таълим тизимини яратишга муваффақ бўламиз», — дея постини якунлаган Алламжонов.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 478
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 277
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 217
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 304
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 282
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 665