Ўзбекистон мудофаа вазири Италия мудофаа вазирини қабул қилди
Учрашувда хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, унинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Ўзбекистонга ташриф буюрган Италия мудофаа вазири Крозетто Гвидони қабул қилди. Бу ҳақда вазирликнинг Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Расмий қабул маросими аввалида нуфузли меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради.


Учрашувда хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, унинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида икки давлат мудофаа идоралари ўртасида штаб музокараларини ўтказиш анъанага айлангани эътироф этилди.


Суҳбат якунида Ўзбекистон ва Италиянинг ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари юқори баҳоланди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Гвидо Крозеттони қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.