14:32 | 27.04.23 1257

Туркия президентининг соғлиғи ҳақида нималар маълум: Эрдўғон президентлик пойгасидан чиқадими?

69 ёшли турк етакчиси иштирокидаги барча сайлов тадбирлари вақтинча бекор қилинган

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маҳаллий телеканаллардан бирига тўғридан-тўғри эфирга узатилган интервюсида ўзини ёмон ҳис қилди. Шундан сўнг 69 ёшли турк етакчиси иштирокидаги барча сайлов тадбирлари вақтинча бекор қилинди. ОАВ Эрдўғоннинг юрак хуружига учрагани ҳақида хабар берди.

Жонли эфир вақти Эрдўғоннинг аҳволи оғирлашди

Эрдўғон 25 апрел, сешанба куни кечқурун сайловларга бағишланган жонли телекўрсатув вақтида ўзини ёмон ҳис қилди. Бўлажак президентлик сайловларига бағишланган кўрсатув режалаштирилганидан бир ярим соат кечроқ бошланди ва Ülke TV телеканали бош муҳаррири Ҳасан Ўзтуркнинг саволидан сўнг реклама роликлари билан тўхтатилди.

20 дақиқадан сўнг Эрдўғон эфирга қайтди ва томошабинлардан узр сўраб, воқеани сайловолди ташвиқоти билан боғлиқ оғир иш кунлари ва «қорни қаттиқ шамоллагани» билан изоҳлади.

«Дастурни бекор қилишни ҳам ўйладим, лекин биз ваъда бердик ва келдик», — деди амалдаги президент.

Кейин Эрдўғон суҳбатни давом эттирди, бироқ у бир неча дақиқа давом этди.

Мазкур воқеадан сўнг турк матбуоти ва юқори лавозимли сиёсатчилар Эрдўғоннинг «ошқозон гриппи» билан касаллангани ҳақида хабар берди. Президент матбуот котиби Иброҳим Калин ҳам давлат раҳбарининг «саломатлиги яхши» эканини айтди.

Юрак хуружи ҳақидаги хабарлар

Ижтимоий тармоқларда 26 апрел, чоршанба куни Туркия президентининг юраги билан боғлиқ муаммолар ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Хабарларда айтилишича, Эрдўғон юрак хуружига учраган ва оғир аҳволда касалхонага ётқизилган, давлат раҳбарининг рафиқаси ва оила аъзолари касалхонага келишлари сўралган.

Avaztürk, шунингдек, Эрдўғон бошидан кечирган миокард инфаркти ҳақида ҳам хабар берди. Нашрнинг ёзишича, президентнинг аҳволи жиддий деб баҳоланмоқда.

Cumhuriyet газетаси Туркиянинг «Ўзгариш партияси» раиси Мустафо Саригулга таяниб, Эрдўғоннинг сайловларга икки ҳафта қолганида «юраги билан боғлиқ муаммолар» бўлганини ёзмоқда.

Туркия президенти ҳузуридаги дезинформацияга қарши кураш маркази юрак хуружи ҳақидаги версияни рад этди.

Сайловолди кампанияси тадбирларининг бекор қилиниши

Эрдўғон 26 апрел куни шифокорлар тавсиясига кўра бир кунни уйда ўтказишини маълум қилди. У бу ҳодисани «иш жадвали тиғизлиги туфайли бир оз ноқулайлик» деб баҳолади. Давлат раҳбари чоршанба куни Туркиянинг бир қанча шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган сайловолди ташвиқот тадбирларида вице-президент Фуат Ўқтай унинг ўрнини эгаллашини қўшимча қилди.

Шунингдек, Эрдўғон 27 апрелга мўлжалланган тўртта телеканал (Euro D, ATV Europe, NTV Europe ва TRT World) томонидан кўрсатилиши керак бўлган интервюсини ҳам бекор қилди, деб ёзади Sözcü газетаси ва  SZC TV журналисти Исмоил Саймаз ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

Бундан ташқари, Эрдўғон ўзининг сайловолди ташвиқоти доирасида Мерсинда митинг ўтказишдан бош тортди, дея маълум қилди Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси раҳбари ўринбосари Эркан Кандемир. Унинг аниқлик киритишича, у «кейинроқ ўтказилиши режалаштирилган».

Шунингдек, Кандемир Эрдўғон Туркиянинг биринчи «Аккую» атом электр станциясининг 1-энергоблокига ядро ёқилғисини юклаш маросимида видеоалоқа орқали иштирок этишини айтди (Россия ва Туркиянинг қўшма лойиҳаси, атом электр станцияси Россия билан биргаликда қурилмоқда). Шу билан бирга, аввалроқ давлат раҳбари ушбу тадбирда шахсан иштирок этиши кутилганди. Кремл хабарига кўра, маросимда Россия президенти Владимир Путин ҳам видеоалоқа орқали иштирок этади.

Ижтимоий тармоқларда ҳам Эрдўғон 3 майга қадар режалаштирилган барча учрашувларини бекор қилгани ҳақида маълумот тарқалди. Бироқ бу маълумотни тасдиқловчи ёки рад этувчи расмий хабарлар эълон қилинмаган.

Президентлик сайлови атрофидаги вазият

Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 14 майга белгиланган. Bloomberg маълумотларига кўра, Эрдўғон ўз ҳукмронлиги давридаги энг қийин сайлов кампаниясини ўтказмоқда. Хусусан, агентликнинг маълум қилишича, амалдаги президентнинг иттифоқчилари Туркиядаги сайловлар олдидан ўз содиқликларини қайта кўриб чиқмоқда, чунки у парламентдаги ёки кўпчилик овозларни  йўқотиши мумкин.

Эрдўғоннинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар борлигининг ўзи ҳам таранглашган сайлов кампаниясига таъсир қилмоқда.

Амалдаги президент Эрдўғаннинг асосий рақиби – «Республика иттифоқи» ва мухолифатдаги «Халқ иттифоқи» партиясидан ягона номзод Камол Қиличдорўғли. Optimar жамоатчилик фикрини ўрганиш компанияси томонидан апрел ойи бошида ўтказилган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 45,9 фоизи президентлик сайловининг биринчи босқичида амалдаги давлат раҳбарига, 43,9 фоизи эса мухолифат етакчисига овоз беришга тайёр.


Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 677
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 371
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 386
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 717
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 274
Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

10:51 | 04.10.23 328