13:20 | 28.04.23 494

Ўзбекистон олтин қазиб олиш ҳажмини йилига 150 тоннага етказишни режалаштирмоқда

Ҳозирда мамлакат йилига 105 тоннага яқин олтин қазиб чиқаради ва жаҳонда энг йирик олтин қазиб чиқарувчилардан бири ҳисобланади

Ўзбекистон олтин қазиб олишни 1,5 баробарга ошириб, йилига 150 тоннага етказиш ниятида. Бу ҳақида тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Аъзам Қодирхўжаев маълумот берди.

Ҳозирда Ўзбекистон йилига 105 тоннага яқин олтин қазиб чиқаради ва жаҳонда энг йирик олтин қазиб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.

Statista маълумотларига кўра, 2022 йилда республика конларида 100 тоннага яқин олтин қазиб олинган. Сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистонда олтин қазиб олиш 90 тоннадан 104 тоннагача кўтарилди.

Бутунжаҳон олтин кенгаши (WGC) берган ҳисоботларига таяниб, Forbes тақдим этган маълумотларга кўра, 2020 йилда Ўзбекистон 101,6 тонна олтин қазиб олди ва олтин қазиб олиш бўйича дунёнинг етакчи 10 та давлатига кирди.

Шунингдек, Бутунжаҳон олтин кенгаши (WGC) 2022 йилда Ўзбекистон Марказий банки олтин захираларини 34 тоннага оширганини маълум қилди.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 319
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 616
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 609
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 453
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 318
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 639