9:47 | 04.05.23 1528

«Аёллар дафтари»га киритилган уч минг хотин-қизнинг турар-жой ижара учун компенсация тўлаб берилди

Олти тоифа бўйича жами 1 миллион 680 нафар хотин-қизлардан 355 564 нафарининг (35,5%) муаммолари 20 апрель ҳолатига ҳал этилди

«Аёллар дафтари»га киритилган 6 та тоифа бўйича жами 1 миллион 680 нафар хотин-қизлардан 355 564 нафарининг (35,5%) муаммолари 20 апрель ҳолатига ҳал этилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож 147 280 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун 14 614 нафарига  кредит ажратилди. Боқувчисини йўқотган 66 720 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 77 299 нафарига, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд аёлларга моддий ёрдам ажратилди.

Уй-жойга муҳтож бўлган 3 297 нафар хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш чоралари кўрилди, 3 004 нафарига турар-жой ижара тўлови учун компенсациялар тўлаб берилди ва 293 нафари арзон уй-жойлар билан таъминланди.

Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд 46 354 нафар хотин-қизларга моддий ёрдам ажратилди, уларнинг 705 нафарига томорқасидан самарали фойдаланишига кўмаклашилган. Уй-жойи таъмирга муҳтож 767 нафар хотин-қизларнинг хонадонлари таъмирланди.