10:42 | 04.05.23 688

President Tech Award соврин жамғармаси 1 млн долларлик энг яхши стартаплар танлови эълон қилинди

Танлов асосий беш тоифа ва махсус «хакатон» йўналишлардан иборат

Президентнинг 2022 йил 23 августдаги 357-сонли қарорига асосан cоврин жамғармаси 1 млн долларни ташкил қилувчи President Tech Award энг яхши стартаплар танлови эълон қилинди. Мазкур танлов IT соҳасидаги ёшлар стартапларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

President Tech Award — бу 5 та асосий ва 1 та махсус йўналиш бўйича энг яхши дастурий маҳсулотлар учун танлов. Танловнинг мақсади — ёшлар эътиборини IT технологияларига жалб қилиб, жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган инновацион ечимлар ва ишланмаларни яратишга ундаш.

Танлов учун аризаларни қабул қилиш 1 майдан 1 июлгача давом этади. Унда 30 ёшгача бўлган шахслар иштирок этиши мумкин. Асосий йўналишда – фақат Ўзбекистон фуқаролари, махсус йўналишда эса IT Park резидент компаниялари ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қатнаша олади.

Танлов асосий (5 та тоифа) ва махсус (хакатон) йўналишлардан иборат. Асосий йўналишнинг ҳар бир тоифаси учун соврин жамғармаси қуйидагича тақсимланади:

  • 1-ўрин — $100 000;
  • 2-ўрин — $50 000;
  • 3-ўрин — $30 000.

Хакатонда ғолиб бўлган жамоа $100 000 миқдоридаги пул мукофотига эга бўлади.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 273
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 574
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 588
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 436
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 290
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 614