Самарқанд халқаро технология университетига 2023-2024 ўқув йили учун қабул бошланди
Бакалавриат йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида 275 та квота ажратилган
Самарқанд халқаро технология университетида (СХТУ) 2023-2024 ўқув йили учун бакалавриат йўналиши бўйича қабул бошланганди. Университетда таълим инглиз тилида олиб борилади. Шунингдек, инглиз ва математика фанларидан қуйидаги халқаро ёки миллий сертификатга эга бўлган абитуриентлар кириш имтиҳонларидан озод этилади:
- Инглиз тилидан: IELTS — 5,5 ва ундан юқори; TOEFL ibt — 46-59 ва ундан юқори; TOEFL itp — 450 ва ундан юқори, CEFER — B2 ва ундан юқори.
- Математика фанидан: САТ (математика — 600 ва ундан юқори, инглиз тили — 500 ва ундан юқори)
Қабул қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
Муҳандислик йўналишлари бўйича (School of Engineering)
- Геология муҳандислиги – 25 ўрин;
- Кончилик иши – 25 ўрин;
- Кимё муҳандислиги – 25 ўрин;
- Нефт-газ муҳандислиги – 25 ўрин;
- Ахборот технологиялари – 25 ўрин.
- Хитой Энергетика Институти (Хитой олий таълими дастури асосида) – 40 ўрин;
Иқтисод ва Тадбиркорлик йўналишлари бўйича (Business School)
- Тадбиркорлик ва менежмент – 25 ўрин;
- Халқаро логистика (АҚШ олий таълими дастури асосида) – 25 ўрин.
Корея Технологияси ва Маданияти коллежи қошидаги факультетлар (Korean College of Technology and Culture)
- «Яшил технологиялар» (Қайта тикланадиган энергия манбалари) – 20 ўрин;
- Дизайн – 20 ўрин;
- Рақамли иқтисодиёт – 20 ўрин.
Кириш имтиҳонлари математика фани (Мактаб ўқув дастури асосида) ва инглиз тилидан (Мактаб ўқув дастури асосида) Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлиги ҳузуридаги «Билим ва малакаларни баҳолаш» агентлиги (собиқ ДТМ) томонидан ўтказилади.
Ҳужжат қабул қилиш муддати 2023-йилнинг 1 июлига қадар давом этади. Кириш имтиҳонлари 2023 йил июл ойининг иккинчи декадасида ўтказилади.
Ўқишга қабул қилинганлар учун дарслар 2023 йил 4 сентябрдан бошланади. Ўқиш муддати 4 йил ва таълим давомида бошқа шаҳарлардан келган талабалар ётоқхона билан таъминланади.
Қуйидаги ҳужжатларнинг электрон шаклдаги нусхалари 2023 йилнинг 1 июлигача университет сайти орқали қабул қилинади:
— паспорт нусхаси (рўйхатдан ўтган жойи кўрсатилган ҳолда) PDF форматида;
— ўрта ёки ўрта махсус маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (PDF форматидаги аттестат ёки диплом);
— фотосурат 3,5х4,5 (JPG форматида).
Маълумот учун, СХТУ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60 сонли Фармонига асосан ташкил этилган.
Университетнинг афзаллик томонлари:
- жаҳоннинг етакчи университетлари моделига мувофиқ жаҳон стандартларига жавоб берадиган муҳандис кадрлар тайёрлайди;
- университетда дарс берувчи профессор-ўқитувчилар таркибига АҚШ, Европа, Осиё, Африка ва Австралиядаги етакчи ўқув муассасалари ва илмий марказларнинг тажрибали хорижий профессор-ўқитувчилари, мутахассислари ва тренерлари киритилган;
- етакчи хорижий техника университетларнинг педагогик тажрибасига асосланган ўқув жараёни, ўқув режалари, таълим дастурларидан фойдаланилади;
- университетнинг бетакрор ишлаб чиқариш базаси, Ўзбекистондаги етакчи саноат корхоналарида амалиёт ўташ имконияти бор;
- нуфузли хорижий университетлардаги каби Double Degree ва Double Degree дипломини олиш имконияти мавжуд.
Булардан ташқари университет талабасига айланган шахслар учун қўшимча тарзда шартнома доирасида B ва C категотияли ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга тайёрловчи курс, шунингдек “Автомеханика” ва “Электротехника” соҳалари бўйича курслар ташкил этилади.
Шартномада белгиланган тўлов суммасини қисмларга бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.
Университетнинг ижтимоий тармоқлари:
Мурожаат учун телефон:
(55) 705-50-05
(97) 575-48-29
Манзил: Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси, 270-уй (мўлжал: Вилоят Давлат автомобил инспекцияси қаршисида).
Реклама