17:33 | 06.05.23 802

Наманганда эркак хотинини пичоқлаб ўлдирди

Ҳодиса Наманган давлат университетида ҳудуди содир бўлган

Наманган давлат педагогика институти биноси олдида оилавий келишмовчилик сабаб тўрақўрғонлик эркак турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, уни пичоқ билан уриб ўлдирган. Воқеа 6 май куни соат 12:00 атрофида содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор эркак ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов эркак 26 ёшда, аёл эса 23 да бўлгани ҳақида ёзиб, хотинини пичоқлаганидан кейин эр ўзига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, ўз жонига суиқасд қилишга урингани маълум қилган. Воқеа содир бўлган жойдаги фуқаролар уни хушсиз ҳолатда шифохонага олиб борган.

Қайд қилинишича, эркак турмуш ўртоғи билан 2022 йилнинг январда оилавий жанжал сабаб ажрашиб, бирга яшамаган. Бироқ у турмуш ўртоғини ўзи билан бирга яшашга мажбур қилиб, асоссиз рашқ қилиб келган.Бир неча марта жанжал ҳам қилган.