Ўзбекистонда 8-10 май кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 38 даражагача исийди
Узгидромет келаётган ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 майда кечаси +10…+15 даража, кундузи +25…+30 даража, 9-10 майда кечаси +10…+15 даража, кундузи +28…+33 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат, 8 майда кечаси +10…+15 даража, кундузи +25…+30 даража, 9 майда кечаси +10…+15 даража, кундузи +30…+35 даража, 10 майда кечаси +10…+15 даража, кундузи +33…+38 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 майда кечаси +10…+15 даража, кундузи +25…+30 даража, 9 майда кечаси +10…+15 даража, кундузи +27…+32 даража, 10 майда кечаси +13…+18 даража, кундузи +30…+35 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8 майда кечаси +12…+17 даража, кундузи +27…+32 даража, 9 майда кечаси +12…+17 даража, кундузи +30…+35 даража, 10 майда кечаси +15…+20 даража, кундузи +33…+38 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10…+15 даража, кундузи 8 майда +22…+27 даража, 9 майда +25…+30 даража, 10 майда +27…+32 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 майда кечаси +3…+8 даража, кундузи +13…+18 даража, 9-10 майда кечаси +5…+10 даража, кундузи +17…+22 даражагача кўтарилади.