15:52 | 09.05.23 931

Google, Apple каби йирик технологик компаниялар Ўзбекистонда тўрт ойда 32,4 млрд сўм солиқ тўлаган

Тўланган солиқлар миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробарга ошган

Солиқ қўмитаси 2023 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 42 та хорижий компания томонидан 32,4 миллиард сўм солиқ тўланганини маълум қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробар кўп.

Солиқ қўмитаси

Тўланган солиқларнинг 95 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:

  • Meta — 12,1 млрд сўм;
  • Google — 9,3 млрд сўм;
  • Apple — 6 млрд сўм;
  • Вooking.соm — 1,1 млрд сўм;
  • Netflix — 1,1 млрд сўм;
  • Xsolla — 632,9 млн сўм;
  • Yandex — 363 млн сўм;
  • Paddle.соm — 321 млн сўм;
  • Linkedin — 275,6 млн сўм;
  • Adobe Systems — 221 млн сўм.

Шу билан бирга юқоридаги компаниялар Ўзбекистонда кўрсатган хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баробар ошиб, 122,9 миллиард сўмга етган.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 326
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 622
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 609
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 460
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 327
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 643