12:00 | 09.05.23 1422

Киночилар уйида ўзбек снайпер қизи ҳақидаги филм катта тақдимоти ўтказилди

9 май, сешанба куни қатор телеканалларида филмнинг илк миллий телевизион премераси бўлиб ўтади

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Киночилар уйида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Cinema of Central Asia студияси томонидан суратга олинган «Ўзбек қизи» бадиий фильмининг илк катта премераси бўлиб ўтди.

Кинематография агентлиги

Ушбу фильмда Иккинчи жаҳон уруши йилларида иштирок этган ўзбек қизларининг жанг майдонларида кўрсатган қаҳрамонликлари бош қаҳрамон Жамила образи орқали гавдалантирилган.

Фильм сценарий муаллифлари Бахтиёр Абдуғофур, Игор Костейченко ва Мансур Абдухолиқов, постановкачи режиссор Акбар Бектурдиев, операторлар Ҳусан Алижонов ва Максим Куровский, монтаж устаси Хуршид Алихўжаев, бош продюсер Фирдавс Абдухолиқов.

Кинематография агентлиги

Фильмда ролларни Айсанем Юсупова, Феруза Саидова, Йигитали Мамажонов, Олег Тактаров, Сергей Лапаницин, Милана Иванова ва бошқалар ижро этган.

Агентлик ташаббуси билан 9 май, сешанба куни Ўзбекистон қатор телеканалларида «Ўзбек қизи» фильмининг илк миллий телевизион премераси бўлиб ўтади. Филмнинг телеканаллардаги премера вақти қуйида келтирилган.

  • «Ўзбекистон» телеканали — соат 18.50да;
  • «Ёшлар» телеканали — соат 19.30да;
  • «Тошкент», «Маданият ва маърифат», «Дунё бўйлаб», «Маҳалла», «Ўзбекистон тарихи», «Кинотеатр» телеканалларида — соат 19.00да;
  • «Дастурхон» ва BizTV телеканалларида — соат 20.00да;
  • Zo‘r TV — соат 22.00да;
  • Sevimli — соат 22.30да;
  • MY5 — соат 22.45да

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 260
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 560
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 585
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 435
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 286
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 606