12:00 | 11.05.23 1861

Mobiuz «Омадли тўлов» акцияси ғолибларига пул сертификатларини топширди

Акцияси доирасида ғолиблар 1 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача пул ютиб олишди

Mobiuz мобил оператори ўз абонентларига қувонч бахш этишда давом этмоқда. Компания нафақат манфаатли тариф режалари ва хизматлари билан, балки пул ва бошқа совринларни ютиб олиш имконини берувчи акция ва танловлар орқали буни уддасидан чиқмоқда.

Mobiuz

Компаниянинг Марказий офисида ҳамда ҳудудлардаги Mobiuz хизмат кўрсатиш марказларида «Омадли тўлов» акцияси ғолибларига пул сертификатларини топшириш маросимлари бўлиб ўтди. Акция соврин жамғармаси 500 миллион сўмни ташкил қилган.

Mobiuz’нинг амалдаги ва янги абонентлари учун «Омадли тўлов» акцияси уч ой давомида ўтказилиб, акция шартларига кўра, компания мобил иловаси орқали Mobiuz’нинг исталган абоненти балансини камида 40 минг сўмга пул ўтказган фойдаланувчи акция иштирокчисига айланди. 2023 йилнинг март ойида акциянинг 84 нафар ғолибини аниқлаш бўйича расмий маросим бўлиб ўтди.

Бахтли инсонларнинг барча керакли ҳужжатлари тўпланиб, расмийлаштирилгач, куни кеча пул сертификатлари топширилди. Барча ютуқлар ғолибларга нақд пулсиз шаклда яқин кунларда ўтказиб берилади.

Бир йил аввал Mobiuz’га улангандим. «Омадли тўлов» акцияси доирасида 5 миллион сўм ютиб олдим. Мен учун бу кутилмаган воқеа бўлди, чунки менда ғалаба қозониш учун фақат иккита ID-код (имконият) бор эди, — дейди Наманган вилоятидан Исломбек.

Mobiuz

Компания вакиллари март ойида жонли эфирда ғолибларни аниқлаш бўлаётганда менга қўнғироқ қилишган экан, лекин маълум сабабларга кўра қўнғироққа жавоб бера олмагандим. Кейинроқ компаниядан боғланиб, 100 миллион сўм ютиб олганимни айтишганида, ишонмадим. Аммо бу ҳақиқат бўлиб чиқди. Ютган маблағни қандай мақсадларга сарфлашни ҳали ҳал қилмадим, — дейди Қашқадарё вилоятидан Отабек.

20 миллион сўмлик учта совринни қўлга киритган ғолиблардан бири бўлдим. Анчадан бери ота-онамни Саудия Арабистонига Умра зиёратига юборишни орзу қилардим. Соврин орзуим ушалишига мени яқинлаштирди. Мобиузга раҳмат айтаман, унинг хизматларидан 2016 йилдан бери фойдаланиб келаман, — дейди Самарқанд вилоятидан иштирок этган Камолиддин.

Mobiuz

Ўтган йилнинг охирида Mobiuz’нинг «Жозибали» тарифига янги рақам билан улангандим. Компания мобил иловасида алоқа учун пул тўлаб, акция иштирокчисига айландим. 10 миллион сўмлик совринни ютиб олдим. Тадбиркор сифатида мен муваффақиятга ишонаман – мана акция ҳам менга муваффақият олиб келди, — дейди Сурхондарё вилоятидан Азамат.

«Омадли тўлов» акциясининг ҳар бир ғолиби Mobiuz билан боғлиқ ўз муваффақият тарихига эга. Уяли алоқа оператори уларга камида қувонч ва ижобий ҳис-туйғуларни тақдим этди. Аксарият ғолиблар эса компания туфайли ўз орзу ва режалари рўёбга чиқиши сари яна бир қадам ташлашди. Шундай экан, Mobiuz нафақат алоқа хизматларини тақдим этмоқда, балки ўз абонентларига меҳр ва эътибор кўрсатиб келмоқда.

Реклама


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 312
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 610
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 606
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 453
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 314
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 634