15:24 | 11.05.23 1794

Тошкентда Германия ва Ўзбекистон туризм йўналиши тадбиркорлари учун Destination Forum анжумани ўтказилади

Анжуман доирасида Германиянинг 80 нафар туристик операторлари Ўзбекистонга келади

Ўзбекистонда Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Германия туристик ассоциацияси (Deutscher Reiseverband e.V. – DRV) билан ҳамкорликда Германия ва Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари учун Destination Forum халқаро конференцияси бўлиб ўтади.

Фото: Bugun.uz

Германиянинг йирик туркомпаниялари ёрдамида Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини Ғарбий Европа бўйлаб тарғиб қилиш ва ушбу қитъадан юртимизга келувчи туристлар сонини кўпайтириш мақсадида жорий йилнинг 10-17 май кунлари Германиянинг 80 нафар туристик операторларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилмоқда.

DRV – Германиянинг туризм соҳасидаги етакчи ассоциация бўлиб, у мамлакат туризм бозорининг умумий даромадининг қарийб 90 фоизини ўзида жам қиладиган туризм йўналишидаги барча ташкилотларни қамраб олади.

Саёҳат давомида германиялик туроператорларни сўнгги йилларда туризм соҳасида олиб борилган ислоҳотлар ва яратилган имкониятлар билан яқиндан таништириб, улар учун Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, маданий мерос объектлари, туризм қишлоқлари ва оилавий меҳмон уйлари бўйлаб инфо-турлар ташкил этилади.

Саёҳат якунида, жорий йилнинг 16 май куни германиялик ва ўзбекистонлик туризм йўналиши тадбиркорлари иштирокида Destination Forum анжумани ва B2B учрашувлар ташкил этилади.

Destination Forum давомида Германиянинг энг йирик сайёҳлик агентликлари ва туроператорларига европаликлар учун Ўзбекистонни устувор сайёҳлик йўналиши сифатида таништиришга қаратилган тақдимотлар ўтказилади.


Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 118
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1045
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 387
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 757
Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

12:06 | 21.09.23 423
Наманганда содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди — видео

Наманганда содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди — видео

11:46 | 21.09.23 956