17:18 | 14.05.23 2326

ЎзЖОКУ республикадаги иш берувчиларга мурожаат билан чиқди

Битирувчиларни иш билан таминлашга кўмаклашиш мақсадида ишга тақсимлаш жараёни бошланди

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича 2022/2023 ўқув йилида битирувчиларнинг интеллектуал салоҳиятидан унумли фойдаланиш ва иш билан таминлашга кўмаклашиш мақсадида ишга тақсимлаш жараёни бошланди.

Битирувчи ёш мухассисларга корхона, ташкилот ва муассасада эҳтиёж мавжуд бўлса, талабнома ва сўров хати билан ҳамда таклиф этилаётган лавозим тўғрисидаги маълумотлар билан мурожаат этилиши сўралади.

«Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва Тошкент шаҳри миқёсида университетни тугатаётган малакали ёш мутахассислар ҳақидаги маълумотни қуйидаги жадвалда сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз», — дейилади университет ахборот хизмати хабарида.