Шавкат Мирзиёев Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди
Шавкат Мирзиёев Эрдўғонни умумхалқ сайловлари муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаган
Шавкат Мирзиёев 15 май Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни мамлакатда президентлик ва парламент сайловлари муваффақиятли ўтказилгани билан қутлади. Қайд қилинишича, сайловнинг бирламчи якунларига кўра, овоз берувчиларнинг кўпчилиги амалдаги президент ва республика альянсига овоз берган.
Овоз бериш натижалари қардош Туркия халқи Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон раҳбарлигида амалга оширилаётган сиёсий янгиланишлар ва иқтисодий ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолат экани алоҳида таъкидланди, — дейилади хабарда.
Шунингдек, суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган, Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлаш бўйича фаол ишларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилган.