17:28 | 16.05.23 2330

Mastercard Ўзбекистондаги биринчи расмий ваколатхонаси очилишини эълон қилди

Ушбу маълумот Самарқандда бўлиб ўтган ЕТТБ йиллик конференцияси давомида маълум қилинган

Mastercard Ўзбекистондаги биринчи расмий ваколатхонаси очилишини эълон қилди. Бу ҳақда 2023 йил 16 май Самарқандда бўлиб ўтган ЕТТБ йиллик конференцияси давомида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Bugun.uz мухбири Анора Бозорова.

Фото: Bugun.uz

Mastercard — тўловларни қайта ишлаш соҳасида дунёдаги энг йирик корпорация бўлиб, бутун дунё бўйлаб ўз тармоқларини кенгайтирмоқда.

Расмий ваколатхонани очиш бизга жойлардаги эҳтиёжни яхшироқ тушуниш имконини беради ва биз энг замонавий рақамли технологик ечимларни таклиф этиб, янада ғайрат билан ишлаймиз. Эндиликда, барчанинг манфаати учун, яқин йилларда рақамли иқтисодиёт тараққиёти бўйича умумий мақсадларга эришиш йўлида, биз янада фаол ва унумли ишлашимизга аминман, — деди EEMEA (Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Африка) минтақасида Mastercard президенти Димитриос Досис.

Конференция доирасида Mastercard инклюзив тараққиёт маркази ўта муҳим глобал шерик — Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки билан Марказий Осиёда келгусида ҳамкорликни кенгайтириш ва кичик бизнес эгалари, айниқса аёллар учун рақамли имкониятларни кенгайтириш мақсадида ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ушбу меморандум Ўзбекистон ва Қозоғистонда микро ҳамда кичик корхоналар рақамли имкониятларини кенгайтириш учун Марказий Осиёдаги келгусидаги ҳамкорликни ўрганишга қаратилган.

Ўтган йилда Mastercard ва Ўзбекистон Марказий банки ўртасида уч йиллик рақамли технологиялар соҳасида шериклик тўғрисида келишув ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан кичик ва ўрта корхоналарни рақамлаштириш, финтех, киберхавфсизлик, туризм, ақлли шаҳар, молиявий саводхонлик, шунингдек молиянинг ҳаммабоплиги каби асосий йўналишлар бўйича англашув меморандуми имзоланган эди.

Бу йил Рақамли технологиялар соҳасидаги шериклик тўғрисидаги келишувга мувофиқ Mastercard Марказий банк билан биргаликда мамлакатда рақамли тўловлар ўтишини янада жадаллаштиришга қаратилган тўлов экотизимини ривожлантириш бўйича 8 компонентли лойиҳани муваффақиятли якунлади.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 887
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 427
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 494
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1780
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 771
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1163