18:00 | 16.05.23 2600

Uzum Bank ва Makro супермаркетлар тармоғидан харидлар учун юқори кешбэк

Uzum Bank ва Makro супермаркетлар тармоғи харидлар учун юқори кешбэк акциясини эълон қилди

Ўзбекистонликлар маҳсулот ва хизматлар ҳақини тўлашда банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали, жумладан Uzum экотизимида тўлов қилиш афзалликларига баҳо беришга улгурди. Энди эса Makro супермаркетлар тармоғида харидлар Uzum Bank рақамли банки ва Makro садоқат дастури фойдаланувчилари кешбэк кўринишида 7-9 фоиз кешбек олади.

Uzum

Кэшбекнинг бир қисми (2.5%) фойдаланувчининг Uzum Bank’даги ҳамёнига тушади, ва фойдаланувчи ушбу пулдан ўз ихтиёрига кўра — картага жўнатиш, омонатни тўлдириш, бошқа фойдаланувчига пул ўтказиш ёки хизматлар ҳақини тўлашда фойдаланиши мумкин. Қолган сумма (4,5% дан 6,5% гача) фойдаланувчининг Makro садоқат дастури картаси ҳисобига тушади ва тармоқ ичидаги харидлар ҳақини тўлашда ишлатилиши мумкин.

Биз харидорларимизни жуда қадрлаймиз ва ҳар бир харид қувонч келтиришини истаймиз. Uzum Bank билан ҳамкорлигимиз – бу, биринчи навбатда, янада кўпроқ мижозларимизни янада кўпроқ кешбэк билан қувонтириш имкониятидир! — дейди Makro супермаркет тармоғининг маркетинг директори Дмитрий Демидов.

Таклифдан Uzum Bank ва Makro иловаларини (App Store ёки Google Play) мобил қурилмасига ўрнатган ҳар қандай шахс фойдаланиши мумкин. Кешбэк фойдаланувчига ҳар бир хариддан сўнг ҳисобланади.

Биз фойдаланувчиларимизга нафақат қулай ва ишончли сервисни, балки реал фойда ҳам тақдим этишга интиламиз. Акция доирасида фойдаланувчилар Makro тармоғида Uzum Bank билан харидлар учун рақамли тўлов қилиш афзаллигини муносиб баҳолашларига аминмиз, — қайд этди Uzum тижорат директори Отабек Қурбонов.

Реклама