12:00 | 16.05.23 1897

Uzum экотизими кафе, ресторан ва дўконлардан Uzum Tezkor етказиб бериш сервисини ишга туширди

Uzum Tezkor бутун Ўзбекистонда 1000 дан зиёд ҳамкорни жалб қилишни режалаштирган

Uzum Tezkor кафе ва ресторанлардан таом етказиб бериш хизматини синов тариқасида ишга туширди. Синов даврида Uzum Tezkor бепул етказиб бериш хизмати Тошкентнинг айрим туманларида амал қилади, синовдан сўнг эса хизмат бутун шаҳарни қамраб олади. Фойдаланувчилар сервис расмий веб-сайтида етказиб бериш хизматининг амалдаги қамров ҳудуди билан танишишлари мумкин.

Uzum

Янги илова фойдаланувчиларга севимли ошхоналаридан таомни тез ва қулай буюртириш ва экотизимнинг бошқа хизматларидан қўшимча бонусга эга бўлиш имконини яратса, ресторан бизнеси учун Uzum ривожланиш ва логистика воситаларидан фойдаланиб, янги мижозларни жалб қилишда ёрдам беради.

Етказиб беришнинг тезлиги ва сифати — Uzum Tezkor сервиси фаолиятининг асосий тамойили. Платформа йўналиш ва йўлга кетадиган вақтнинг оптимал вариантини ҳисоблашнинг алгоритмидан фойдаланади. Шу сабаб ҳозирнинг ўзида буюртмани олиш вақти 28 дақиқани ташкил қилмоқда. Шунингдек, компания яқинда ўзининг курерларни тайёрлаш марказини очди, у ерда ишга чиқишдан олдин мажбурий аттестациядан ўтилади. Бундай ёндашув хизмат кўрсатиш даражасини сезиларли ошириб, етказиб бериш вақтини қисқартириш ва тайёр таомларнинг бутлиги ва уринмай боришини таъминлаш имконини беради.

App Store ёки Google Play’дан иловани юклаб олиб, бугуноқ илк буюртмани бериш мумкин. Танловда миллий таомлар кафеларидан, фаст-фуд ва йирик тармоқли ресторанлардан юзлаб таомлар мавжуд. Тақдим этилган муассасалар орасида Тошкентнинг аҳолисига яхши таниш Bon!, Yaponamama, Dodo Pizza, Oqtepa Lavash, Wendy’s, Chef Burger, Aksu ва бошқалар мавжуд. Хизматга уланган ҳамкор ресторанлар рўйхати тобора кенгаймоқда.

Илова буюртма мақоми ва етказиб бериш вақтини кузатиб бориш имконини беради. Саволлар туғилганда мижозлар қўллаб-қувватлаш хизматига ўзбек ва рус тилларида Telegram-бот орқали мурожаат қилишлари мумкин. Қўнғироқлар ва қайта алоқа учун кол-марказ очилган, у дам олиш кунларисиз ишлайди.

Биз учун мамлакат аҳолисига турли маиший масалаларни ҳал қилиш учун қулай хизматни тақдим этиш, шу билан бирга кичик ва ўрта бизнесга Uzum экотизими афзалликларидан фойдаланган ҳолда ўсиш имкониятини тақдим этиш муҳим. Биз Ўзбекистон етказиб бериш бозорида катта салоҳиятни кўряпмиз ва Uzum Tezkor унинг ривожига ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлигидан мамнунмиз. Вазифамиз — кафе ва ресторанлардан етказиб беришни тезкор, қулай ва ҳамёнбоп қилиш, токи фойдаланувчиларимиз ортиқча ҳаракатларсиз севимли ошхоналарининг таомларидан лаззатлансинлар, шунингдек уйдан ёки офисдан чиқмай, янги бирор нима татиб кўрсин, — қайд этади компания бошқарувчи директори Дмитрий Бензорук.

Йил охирига бориб Uzum Tezkor бутун Ўзбекистонда 1000 дан зиёд ҳамкорни жалб қилишни, шунингдек, ресторан таомлари ёнига дўконлардан озиқ-овқат ва бошқа товарларни ҳам қўшиб, сервис географияси ва ассортиментини кенгайтиришни режалаштирган.

Реклама


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 260
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 566
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 585
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 435
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 289
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 609