18:08 | 17.05.23 9393

Самарқандда хотинининг хиёнатига чидолмаган эркак икки боласини бўғиб ўлдирди

Эркак Россияга кетган турмуш ўртоғининг ишқий видеоларини кўриб қолган

Самарқандда 39 ёшли эркак Россияда ишлайдиган хотинининг хиёнатига чидолмасдан икки ўғлини бўғиб ўлдирган. Ушбу маълумотни Bugun.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов тақдим этди.

Бахтсиз ҳодиса Тойлоқ туманида 17 май, соат 03:00 ларда содир бўлган. Эркак Россияга ишлаш учун кетган турмуш ўртоғини бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлгани ҳақида тарқалган видеоларини кўриб, хотини билан телефон орқали жанжал қилган.

Сўнг эркак турмуш ўртоғидан қасд олиш мақсадида уйида ухлаб ётган икки нафар вояга етмаган ўғлини (2015 ва 2017 йилларда туғилган) ўлдирган. Эркак бу ҳақида ўзи туман Ички ишлар бошқармасига бориб маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланган.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 388
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 687
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 637
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 482
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 345
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 674