17:40 | 18.05.23 8082

Путиннинг Қора денгиз соҳилидаги бункери лойиҳаси ошкор қилинди

Эълон қилинган суратларда бункернинг ички тузилиши акс этган

2021 йил Навалний жамоаси томонидан тақдим этилган Путин саройи ҳақидаги хабарлар дунё ОАВ да катта шов-шувга сабаб бўлган. Сарой президент Путиннинг шахсий бункери эканлиги иддао қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганлиги сабаб, аниқ маълумотларга эга бўлиш иложсиз эди. Лекин, The Business Insider нашрининг ёзишича, «Путин саройи» лойиҳалари камида 2016 йилдан бери тармоқларда мавжуд ва уни мутлақо бепул томоша қилиш мумкин. Лойиҳа билан танишган киши, бинонинг остки қисми мустаҳкам хоналар ва туннеллардан иборат эканлигини кўради.

Map showing location of Putin's palace, and the tunnel entrances
Фото: The Business Insider

17 май, чоршанба куни «The Business Insider» Геленджик яқинидаги Путин саройи диаграмма ва чизмаларни эълон қилди. Чизмалар бино остида мустаҳкам хоналар борлигини кўрсатади. Журналистларнинг сўзларига кўра, ҳужжатлар камида 2016 йилдан бери тармоқда мавжуд эди ва улардан эркин фойдаланиш мумкин бўлган. Лойиҳа бажарилган ишлар намунаси сифатида «Метростил» дизайн компанияси сайтида жойлаштирилган. Сайтда лойиҳа пансионат деб тақдим қилинган.

Diagram showing interior of tunnel complex.
Фото: The Business Insider

Чизмалар яна шуни кўрсатадики, сарой остида, тепа қисмидан ташқари ер ости қаватлари ҳам мавжуд бўлиб, у ерда мустаҳкам хоналар ва туннеллар жойлашган. Бино лифти тахминан 50 метр чуқурликкача тушади. Бундан ташқари, ер ости қисмида вентиляция, электр, сув таъминоти, канализация ва алоқа кабеллари ҳам мавжуд.

Кенглиги 6 метр, узунлиги 40 ва 60 метр бўлган иккита алоҳида туннел 40 сантиметрлик бетон қатлами билан ўралган ва мутахассисларнинг фикрича, бино бамбордимон ҳолатига ҳам бардош бера олади. Юқори туннел тепаликнинг ёнбағрига, пастки, узунроғ эса, тўғри Қора денгиз соҳилига олиб боради. У саёҳатчи (зинапоясиз ҳаракатланувчи йўлак) билан жиҳозланган. Пастки туннелнинг чиқиш жойи асфалт йўлга яқин жойлашган.

Aerial view of Putin's palace with two entrances to underground tunnel complex enlarged.
Фото: The Business Insider

Бу туннелларда хавфсизлик учун ҳамма нарса бор. Ёнғин ўчириш тизими, сув, канализация. Улар омон қолиш ёки қочишни истаганлар учун мўлжалланган, — деб лойиҳага изоҳ беради қурилиш муҳандиси Тадеуш Габришевски.

Геленджик яқинидаги ҳашаматли мулк ҳақидаги маълумотлар россиялик мухолифатчи Алексей Навалний жамоаси томонидан 2021 йил январ ойида ўтказилган терговда эълон қилинган. Терговчиларнинг таъкидлашича, Идокопас бурнидаги мулк ва сарой Путин учун қурилган ва фақат саройни қуриш ва реконструксия қилишнинг ўзи 100 миллиард рублга баҳоланган.

Annotated diagram showing interior of tunnel complex
Фото: The Business Insider

Филм чиққанидан кейин Владимир Путин сарой унга тегишли эмаслигини ва у эрда ҳеч қачон бўлмаганини маълум қилганди. Путиннинг ҳақиқатан ҳам бу бинода яшагани ёки ташриф буюргани ҳақида аниқ далиллар йўқ, бироқ ҳужжатлардан билиш мумкинки, президентнинг яқин доиралари лойиҳага алоқадор эканлиги аён ҳақиқатдир. Путиннинг дўсти, бизнесмен Аркадий Ротенберг ўзини бино эгаси деб атаган. Навалний жамоасининг сўзларига кўра, мулкчилик ҳужжатларидан бинонинг эгаси ҳақиқатан ҳам Ротенберг ёки унинг тузилмалари эканлиги кўринмайди.


Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 114
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 244
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1200
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 434
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 807
Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

12:06 | 21.09.23 444