10:06 | 19.05.23 3519

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Президент сайловида иштирок этиш учун фуқаролар имзоларини тўплашни бошлади

Жараён бутун республика ҳудудларида амалга оширилмоқда

Президент сайловида иштирок этиш учун фуқаролар имзоларни тўплаш жараёни партиянинг 14 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотларида, фуқароларнинг иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда ташкил қилинмоқда.

UzLiDeP

Ҳудудий партия ташкилотлари қошида ташкил қилинган ишчи гуруҳлар имзо тўплаш ишларига ҳуқуқий ва бошқа жиҳатдан ёрдамлашмоқда. Айни пайтда партия аъзолари ҳам кўнгилли сифатида имзо тўплашга ёрдам бермоқда.

UzLiDeP

Аҳолининг барча қатлам вакиллари ўз ихтиёри билан номзоднинг сайловда иштирок этишига розилик билдирмоқда. Имзо йиғиш билан боғлиқ барча тадбирлар қонуний меъёрлар асосида ўтказилмоқда.