2023/2024 ўқув йилидан 10, 11 синф ўқувчилари ўзлари танлаган фанларни ўқиши мумкин
Бунда ўқувчилар учун 8 та мажбурий ва 2 та ихтиёрий фанлар мавжуд
Ўзбекистонда сентябр ойидан бошлаб 10, 11 синф ўқувчиларига ўзи хоҳлаган фанларни танлаб ўқиши имконияти берилади. Маълум бўлишича, умумтаълим муассасаларида 10, 11 синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос келадиган ихтисослаштирилган дастурлар асосида билимларни ўтказиш амалиёти жорий этилади.
Бунда ўқувчилар учун 8 та мажбурий ва 2 та ихтиёрий фанлар (кимё-биология, математика-физика, тарих-ҳуқуқ ёки она тили ва адабиёти, хорижий тил) мавжуд.
Шунингдек, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)нинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади. Шу билан бирга 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларда коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, жамоа бўлиб ишлаш, тадқиқотчилик каби кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим дастурлари амалиётга киритилади.