12:00 | 22.05.23 5631

Mobiuz ижтимоий тармоқлар учун чексиз интернетни ишга туширди

Хизматнинг 5 та варианти мавжуд

Абонентлар жисмоний шахслар учун тариф режаларида 10 000 сўмдан 20 000 сўмгача бўлган хизматни ёқиб, ижтимоий тармоқлардан чексиз равишда фойдаланишлари мумкин.

Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизга тобора кўпроқ кириб боришда давом этмоқда. Янгиликлар, муҳокамалар, мулоқот, иш бўйича ва шахсий масалаларни ҳал қилиш, фотосуратлар ва видеолар алмашиш – бу ва яна кўплар жараёнлар ижтимоий тармоқларга боғланган. Шундай экан, абонентлар орасида интернет-трафикга талаб ортиб бормоқда.

«Видеони юбориш учун мегабайтим етармикан?» деган савол Mobiuz абонентлари учун ўтмишда қолмоқда. Компания ижтимоий тармоқлар учун чексиз интернет хизматини бир қанча вариантини ишга туширди. Ҳар ким ўз эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, ўзи учун фойдали ечим топиши мумкин.

Хизматнинг 5 та варианти мавжуд:

  • Чексиз «Ижтимоий тармоқлар» (Instagram, Facebook, Facebook Messenger, VKontakte, Odnoklassniki) – ойига 10 минг сўм;
  • Чексиз «Мессенжерлар» (Telegram, WhatsApp, Viber) – ойига 10 минг сўм;
  • Чексиз «Бизнес» (Skype, Zoom, LinkedIn) – ойига 12 минг сўм;
  • Чексиз «Youtube» – ойига 12 минг сўм;
  • Чексиз «Premium» (юқоридаги барча ижтимоий тармоқларни ўз ичига олади) – ойига 20 минг сўм.

Хизматни Mobiuz мобил иловасида  ёқиш мумкин. Абонент бир вақтнинг ўзида бир ёки бир нечта вариантни улаши мумкин, интернет тезлиги ҳам чекланмайди.

Яна бир қулайлик шундаки, агар абонентнинг балансида иккинчи ва кейинги ойларда хизмат ҳақини тўлаш учун етарли маблағ бўлмаса, хизмат кунлик тартибда ишлаши мумкин. Ойлик тартибга қайтиш учун балансни керакли суммага тўлдириш кифоя.

Чексиз ижтимоий тармоқлар билан бир қаторда бизда исталган мақсадлар учун “Кунлик чексиз интернет” хизмати амал қилмоқда. Бундай хизматларни жорий этилиши компаниямиз учун абонентларнинг чексиз мулоқотга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш йўлидаги жиддий қадамдир, — дейди Mobiuz Бош директорининг маркетинг ва савдолар бўйича ўринбосари Лола Филатова.

Чексиз интернет хизматлари Mobiuz уяли алоқа тармоқларини кенг миқёсда модернизатсия қилиш билан бир вақтда жорий этилмоқда. 2021-йилдан буён мобил алоқа оператори умумий қиймати 150 миллион АҚШ доллари бўлган алоқани ривожлантириш бўйича йирик инвеститсия лойиҳасини амалга оширмоқда. Куни кеча эса компания яқин йилларда янги технологияларни жорий этиш бўйича умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган навбатдаги ҳужжатларни Хитой компаниялари билан имзолади.

Реклама


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 456
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 277
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 207
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 300
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 280
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 655