Шарқий Хитой молиявий инқирозга учраяпти — Bloomberg
Пекин вилоят ҳокимликларини яширин қарзлардан огоҳлантириб келган
Дунёнинг иккинчи иқтисоди эканлиги таъкидланадиган Хитой ўзига хос давлат бошқарувига эга. Пекин сиёсий бошқарувни назорат қила олсада, иқтисодий масалаларда вилоятларнинг ҳам ўрни каттадир. Бюджет пуллари, қарз ва шу каби иқтисодий масалалар муниципалитет қўли остида. Хитой дунёдаги энг катта иқтисодлардан бўлишига қарамай, мамлакатни молиявий инқироз чеклаб ўтолмайди. Жумладан, бугунги кунда шимолий минтақадаги вилоятлардан бири Хеганг ҳам ана шундай инқироз ёқасида эканлиги маълум қилинди.

2021 йилда Хитойнинг шимоли-шарқидаги узоқ кўмир шаҳарчаси мисли кўрилмаган инқирозга дуч келди ва молиявий қайта қуришга мажбур бўлди. Шундан бери Президент Си Цзинпин учун бу шахар даҳшатли белгидир, чунки бошқа оғир қарздор вилоятлар ҳам шунга ўхшаш кўринишга эга.
Россия чегараси яқинида жойлашган, миллионга яқин аҳоли истиқомат қилувчи Хеганг 18 ой олдин молиявий даромадидан икки баравар кўпроқ қарзга эга шаҳар сифатида сарлавҳаларда пайдо бўлганди. Давлат кенгаши 2016 йилда туманлардан тортиб вилоятларгача, маҳаллий ҳукуматларнинг қарз таваккалчилиги билан қандай курашиши кераклиги ҳақидаги қоидаларни эълон қилганидан кейин бу шаҳар маъмуриятининг илк марта расмий фавқулодда чоралар кўриши бўлди.

Хеганг аҳолиси эндиликда молиявий тангликни ҳис қилмоқда. Яқинда шаҳарга қилинган ташриф чоғида маҳаллий аҳоли қишки совуқ ҳавода хона ичидаги иситиш тизими йўқлигидан шикоят қилган, такси ҳайдовчилари эса йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун кўп миқдордаги жаримага тортилаётганини айтишган. Давлат мактаблари ўқитувчилари иш ўринларининг қисқариши ҳақидаги миш-мишлардан хавотирда, кўча фаррошлари эса маошлар ҳатто икки ойга кечикаётганига ҳам чидашмоқда эди.
Шаҳарнинг энг катта касалхонаси ташқарисида, ниқоб кийган ўрта ёшли аёл иш берувчилари унинг меҳнат шартномасини давлат тиббий муассасасидан бошқасига ўзгартиришгани, байрамларда ишлаганлик учун қўшимча иш ҳақи каби имтиёзлар камайтирилганини айтди. У 1600 юан (228 доллар) миқдордаги ойлик маоши ўтган йил охиридан бери ҳар ой 10 кундан ортиқ кечиктирилишини ҳам айтиб ўтди.
Вазиятдан хафаман, ҳаммаси жуда қиммат. Мен кунига уч маҳал зўрға овқат оламан, — дейди номи ошкор қилинишини истамаган ишчи.

Хеганг маҳаллий ҳукуматининг қарз муаммоси айсбергнинг фақат учинигина ифодалайди ва бу инвесторларни тобора асабийлаштирмоқда ҳамда келгуси йилларда дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиётига таъсир қилиши билан таҳдид қилмоқда. Хитойнинг умумий давлат қарзи тахминан 23 триллион долларни ташкил этади ва бу рақам вилоятлар ва шаҳарлар томонидан ташкил этилган минглаб молиявий компанияларнинг яширин қарзларини хам ўз ичига олади.
Хитойда мунитсипал дефолт эҳтимоли нисбатан паст бўлса-да, Пекиннинг қарз бўйича билвосита кафолати ҳисобга олинса, маҳаллий ҳукуматлар ўз қарзларини тўлашни давом эттиришлари учун харажатларни сезиларли қисқартиришлари ёки ўсишни рағбатлантирувчи лойиҳаларга пул сарфлашлари керак. Хитой учун даромад даражасини 2035 йилга қадар икки баравар ошириш ҳамда бой ва камбағал ахоли ўртасидаги тафовутни қисқартириш амбицияси хавф остида қолди. Чунки бу амбиция кейинги ўн йил ёки ундан кўпроқ вақт давомида Коммунистик партияни бошқаришга кўмаклашувчи ижтимоий барқарорликнинг калитидир.

Кўпгина шаҳарлар бир неча йил ичида Хегангга ўхшаб қолади. Хитой аҳолисининг қариши ва қисқариши кўплаб шаҳарларда иқтисодий ўсишни тўхтатиб, солиқ тушумларининг камайиб кетишига сабаб бўлади. Марказий ҳукумат банклардан маҳаллий ҳукуматларнинг қарзларини қайтаришни сўраш орқали қисқа муддат вазиятни барқарор ушлаб туриши мумкин. Лекин, кредит узайтирилмаса, аҳолининг учдан икки қисми ўз қарзларини вақтида тўлай олмайди, — дейди Ақш таҳлил маркази иқтисодчиси Хоуз Сонг.
Хеганг жойлашган провинсиясида облигация инвесторлари аллақачон хавфдан сақланиш мақсадида эҳтиёт чораларини кўра бошладилар. Вилоятдаги етти йилдан буён муомаладаги облигацияларининг ўртача даромадлилиги 3,53% ни ташкил этди ва бу бутун мамлакат бўйлаб ўртача кўрсаткичдан 18,8 базис пунктга юқори бўлиб, уни энг қиммат тўртталикка киритиш мумкин.

Фискал қайта қуриш икки усулдан бирида амалга оширилиши мумкин. Яъни, вилоят облигациялари бўйича фоизлар унинг харажатларидан 10 фоизга ошса ва маҳаллий раҳбарлар буни зарур деб ҳисобласагина, ҳолат юз бериши мумкин. Хитойда жойлашган Yuekai Sesurites Co’нинг ҳисоб-китобларига кўра, 17 та шаҳарда 2020 йил бюджет харажатларининг 7 фоизидан кўпроғи облигациялар бўйича фоиз тўловларига тўғри келади, яъни улар бу 10 фоизлик чегарани бузишга яқин турибди. Бу каби шаҳарлар асосан шимоли-шарқдаги Лиаон ва шимолдаги Ички Мўғулистон каби камбағал вилоятларда жойлашган.
Корпоратив қарзни реструктуризация қилиш ёки АҚШдаги муниципал банкротликдан фарқли ўлароқ, Хитойдаги фискал қайта қуриш жараёни кредиторларнинг қарзлари бўйича зарар кўришларини англатмайди.
Муаммолар бошқа шаҳарларда ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Хитойнинг марказий Хенан провинсиясидаги 7,7 миллион аҳолига эга Шангқиу шаҳри ўзининг ягона автобус қатновини деярли ёпиб қўйган. Вухан ва Гуанчжоуда нафақахўрларнинг тиббий нафақаларини қисқартириш таклифи шу йил бошида камдан-кам учрайдиган кўча норозиликларига сабаб бўлди. Хабарларга кўра, Шанхай каби бой шаҳарлардаги давлат хизматчиларининг маошлари камайтирилмоқда. Ҳатто Гуйчжоу провинсиясида расмийлар Пекиндан ёрдам ҳам сўрашган.

Хитойнинг 23 триллион долларлик маҳаллий қарз инқирози эндигина бошланмоқда. Пекин кўп йиллар давомида маҳаллий ҳукуматларни қарз хавфидан огоҳлантирган, айниқса, бу огоҳлантиришлар яширин турдаги — мунитсипалитетлар номидан транспорт воситаларини молиялаштириш орқали тўпланган, аммо маҳаллий аҳоли балансида кўринмайдиган қарзларга ишора қилинган. Молия вазири Лю Кун ва бошқа амалдорлар маҳаллий ҳукуматлар молияси барқарор эканини айтиб, жамоатчилик ташвишларини юмшатишга ҳаракат қиляпти.
Маҳаллий ҳукуматнинг қарз муаммоси бутун мамлакат бўйлаб тарқалган. Бой қирғоқ ҳудудлари қарзларини тўлаш учун кўпроқ имкониятларга ва ресурсларга эга бўлса-да, Хеганг каби кам ривожланган жойларда бу каби потенсиал анча чекланган ёки мавжуд эмас,— деди Стенфорд университетининг сиёсат профессори, Хитойнинг молиявий ислоҳотлари бўйича мутахасис Жан Ои

Хегангнинг қулаши
Хеганг йиллар давомида кўмир саноатининг пасайиши ва солиқ тўловчилар йўқотилишига дуч келмоқда, чунки шаҳар аҳолиси 2020 йилга қадар, ўн йил мобайнида 16 фоизга қисқарди. Кейин пандемиянинг икки томонлама зарбалари ва Пекиннинг мулк бозорига бостириб кириши муаммони чигаллаштирди. Расмийлар тўсатдан Си Цзинпиннинг ковид сиёсатини оммавий синовдан ўтказиш ва карантинларни амалга ошириш тўғрисидаги катта қонун лойиҳасига дуч келишди.
2020 йилда Хеганг маблағ йўқлиги сабабли 5,57 миллиард юан миқдоридаги қарз фоизини ва асосий қарзни тўлай олмаслигини айтди. Расмий манбалар ва оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига кўра, 2021 йилга келиб, шаҳарнинг умумий қарзи, жумладан, балансдан ташқари манбаларда ҳам, деярли 30 миллиард юанга ёки унинг умумий фискал даромадининг тахминан 230 фоизига кўтарилди.
Хеганг 2022 йилга бориб қарздорлик нисбатини 209 фоизга қисқартиришда бироз муваффақиятга эришди. Бироқ, унинг молиявий туйнукдан чиқиш ҳаракатлари Хитой учун осон ечим йўқлигини англатади.
Асосан солиқлардан олинадиган шаҳар даромади 2022 йилда кўмир нархининг ошиши туфайли 9 фоизга ўсиши режалаштирилган эди. Гарчи жарималар ва давлат активларини сотишдан тушадиган даромад 10% га ўсиши прогноз қилинган бўлса ҳам, Ҳеганг бюджети учун керак бўлган маблағнинг фақат бир қисминигина ташкил қилади ҳолос. Мавжуд расмий маълумотларга кўра, ўтган йили шаҳар даромадининг деярли ярми вилоят ҳукуматининг трансферлари ҳисобидан келган. Хеганг вилояти расмийлари 2023 йил учун бюджетни эълон қилмаган.

Маҳаллий амалдорлар шаҳарнинг кўмирга боғлиқлигини камайтириш мақсадида, туризм ва графит қазиб олиш соҳаларига даромад келтирувчи восита сифатида қарашмоқда. Аммо графит — қаламдан тортиб электр автомобил аккумуляторларигача бўлган ҳамма нарсада қўлланиладиган минерал — нисбатан кичик саноат бўлиб, 2020 йилда шаҳар кўмир секторининг атиги олтидан бир қисмини ташкил этганди. Расмийлар эса, Ҳегангга нисбатан 3 та миллий ўрмон боғи ва ёзги дам олиш маскани сифатида хам қарашмоқда. Аммо, табиат қўриқхонасининг ботқоқлиги, унинг узоқда жойлашганлиги ва қишки ҳароратнинг -20 даражадан паст бўлиши унинг сайёҳлик потенсиалини ва жозибадорлигини чеклайди.
Хегангнинг яширин қарзи расмий қарзга деярли мос келади ва шаҳарнинг тўланмаган қарзи ўтган йилга нисбатан деярли ўзгармади.
Эслатма: Яширин қарзлар асосан маҳаллий ҳукумат томонидан молиялаштирилган ва балансдан ташқари қарздир.

Март ойида эълон қилинган ҳукуматнинг йиллик ҳисоботида Хеганг мери Ван Хингжу ривожланаётган тармоқлар иқтисодиётни кучли қўллаб-қувватламаганини, анъанавий саноатлар тезроқ янгиланиши кераклиги ва трансформатсияга муҳтож эканлигини айтди. Шунга қарамай, у оптимистик ҳарактерда бўлиб, шаҳар ўзининг балансдан ташқари қарзларининг бир қисмини камайтиришга ҳаракат қилди ва қарзни тўлашнинг энг юқори даври муаммосиз ўтди, — деб таъкидлади.
Хеганг учун энг потентсиали катта имкониятлардан бири, бу арзон мулк, уй-жой нархларидир. Шаҳар Хитой шаҳарлари орасида уй-жой нархининг энг пастлиги билан ажралиб туради. Хитойнинг мегашаҳарларида яшовчи ёшлар орасида доимий стресс ва ҳаёт кечиришнинг қийинлиги ҳам ёш авлодни Хегангга жалб этиши мумкин.
Ҳар куни эскирган ҳарбий кийим кийган, қария кўмир ишчилари тонгда Хеганг йўли бўйида йиғилишади. Қўлларида белкурак, улар кун бўйи иш топиб, юк машиналари ва поездларга кўмир ортиш умидида. Улардан бири Чжан яхши кунда 100 юан ёки тахминан 15 доллар ишлаб топиши мумкинлигини айтади. Аммо кўпинча у оғир меҳнати учун атиги 10 ёки 20 юан олиш бахтига муяссар бўлади.
Бизда субсидиялар, нафақалар йўқ. Агар жисмонан ишлашга қодир бўлмасам, нафақага чиқмайман, — деди 66 ёшли Чжан.