19:18 | 25.05.23 2202

Баъзи тўлов ташкилотларидан лицензия чақириб олинди — Марказий Банк

Бунга ташкилотлар фаолиятининг 6 ойдан 1 йилгача тўхтаб қолгани сабаб қилиб кўрсатилган

Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди. Банк маъмурияти сабаб тариқасида ташкилотлар фаолиятининг 1 йилгача тўхтаб қолганини таъкидлаган.

Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида» ги Қонуни 25 моддасига мувофиқ ва Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 20 майдаги қарорига асосан:

  • «Instant Payment Solutions» масъулияти чекланган жамияти ташкилот лицензиясини чақириб олиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ;
  • «Source to Pay» масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини олти ойдан ортиқ даврга тўхтатиб турганлиги;
  • «TAPP PAYMENT» масъулияти чекланган жамияти фаолиятини лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида амалга оширмаганлиги сабаб тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинганлиги ҳамда тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилганлиги маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, PayMe тўлов тизимининг 100 фоизлик улуши «TBC Bank Group» га ўтгани маълум қилинганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 986
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 450
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 510
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1851
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 812
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1196