10:54 | 25.05.23 1723

Евроиттифоқ ҳарбий вазирлари Брюсселда музокара ўтказди

Украина мудофааси учун 1 млрд евро ва F-16 самолётлари ажратилади

Бельгия пойтахти Брюсселда 22 май куни Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар Брюсселда ташкиллаштириб, Европа ҳарбий бюджети, Украина мудофааси учун маблағ ва Судандаги тартибсизликлар тўғрисида бир қанча келишувларга эришилди. Музокараларда кўтарилган энг асосий масала Украина мудофааси учун ажратилаётган маблағ ва F-16 самолётларидан фойдаланиш қарори бўлди. Брюссел музокаралари ҳақида The Guardian нашри хабар берди.

Европа Иттифоқи Украинага март ойидан бери 220 минг артиллерия снарядлари ва 1300 та ракета етказиб берди. Аъзо давлатлар Европа ҳарбий бюджетини 3,5 миллиард еврога оширишни ҳам муҳокама қиляпти, — деди иттифоқ ташқи сиёсати бўйича раҳбар Хосеп Боррел.

The Guardian

Боррел Брюсселдаги мудофаа вазирлари йиғилишидан сўнг, аъзо давлатларнинг мутлақ кўпчилиги Европа тинчлик жамғармаси бюджетини ошириш тарафдори эканлигини билдирди ва яна 1 миллард евро Украина мудофааси учун ажратилишини айтди. Жамғарма Киевга ҳарбий ёрдам етказиб бераётган Европа Иттифоқи аъзо давлатларининг харажатларини қоплаш учун ишлатилади.

Шунингдек, урушнинг энг узоқ давом этаётган жанги натижасида вайрон бўлган Бахмут шаҳри учун кураш, ўқ-дорилар тақчиллиги билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратилади.

РБК Украина

Манбаларнинг таъкидлашича, ўтган йилнинг мос даврида Россия Украина ҳудудига кунига 20 000 та ракета отган. Айни пайтда эса, Украинанинг артиллерияга бўлган талаби ғарбдаги таъминот муаммолари фонида ортиб кетган.

Мақсадимиз келгуси 12 ой ичида 1 миллион ракета билан таъминлаш, — деди Боррел журналистларга. Шунингдек, Европа Иттифоқи ҳозирда 20 минг украиналик аскарни ўқитганини ва йил охиригача 30 минг аскарни тайёрлаш ниятида эканлигини ҳам маълум қилди.

Уч йўналишли стратегиянинг бир қисми сифатида, аъзо давлатлардан эски мудофаа йиғиш линияларини қайта ишга тушириш ёки мавжуд мудофаа пудратчиларининг таъминот занжирларида кўпроқ чидамлиликни яратиш қобилиятини ошириш сўралди.

BBC

Ҳозиргача Европа Иттифоқининг 24 давлати ҳамда Иттифоқга аъзо бўлмаган, лекин Европа иқтисодий ҳудуди орқали Иттифоқ билан боғланган Норвегия бунга рози бўлди.

Биз Европада мудофаа учун саноат базасини ишлаб чиқишимиз жуда муҳим ва бу база ҳозирда бизда мавжуд бўлганидан жуда фарқ қилади. Бу уруш, афсуски, бизнинг имкониятларимизни синовдан ўтказувчи лобаратория вазифасини ўтаяпти, — деди Боррел.

Сешанба куни Брюсселда мудофаа вазирлари Афғонистон ва Судандан оммавий эвакуациялар билан боғлиқ тартибсизликлар такрорланишининг олдини олиш, ҳарбий режалар орқали тезкор эвакуация бўйича ишчи гуруҳини яратиш зарурлигини ҳам муҳокама қилди.

Шунингдек, Полша украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўқитишини ҳамда бунга тайёрлигини билдирди.

Полша томони F-16 самолётларида учувчиларни ўқитишга тайёр. Бундай машғулотлар ҳали бошламаган бўлсада, биз бунга тайёрмиз, — деди Полша мудофаа вазири Мариуш Блашк Брюсселдаги музокаралардан сўнг.

TCH

Боррелнинг таъкидлашича, F-16 самолётлари учун учувчиларни тайёрлаш бир қанча мамлакатлар, жумладан Полшада аллақачон режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Жо Байден Украина ҳаво кучлари учун F-16 самолётларини бериш ташаббуси билан чиққанди. G7 саммитида илгари сурилган ташаббус Евроиттифоқ музокараларига кўчгани ташаббуснинг қўллаб-қувватланганидан дарак беряпти.