12:42 | 25.05.23 2242

Имтиёзли кредитлар оилавий корхона рахбарлари томонидан талон-тарож қилинди

Фирибгарлик Фарғона ва Сурхондарёда аниқланган

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, икки вилоятда банкдан олинган кредитлар ўзлаштириб юборилган. Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими «Микрокредитбанк» АТБ мурожаати асосида ўтказган терговга қадар текширувда, оилавий корхона раҳбари ва бошқалар тикувчиликни ривожлантириш учун ажратилган 622,9 млн сўм имтиёзли кредит эвазига тикув дастгоҳлари сотиб олмаган ва маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Bugun.uz

Шунингдек, банкнинг Front-ofis бўлими собиқ бошлиғи ушбу мақсадсиз ишлатилган кредит қарздорликни тўлаш учун янги хўжалик субъекти ташкил этган. У кредит олиб бериш эвазига корхона раҳбарининг 30 млн сўм нақд пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Шу каби ҳолат Фарғонада ҳам юз берган. Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда оилавий корхона раҳбари ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан 23 нафар фуқарога иссиқхона қуриш ва чорва моллари етказиб бериш учун ажратилган 620 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 357
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 235
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 185
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 288
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 263
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 620