15:42 | 25.05.23 1850

Мутахассислиги бўйича 5 йил меҳнат стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади

Тавсиянома олиш учун аризалар қабул қилиш 2023 йилнинг 1 июнигача давом этади

АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ўғилой Ўрозова тавсиянома олиш учун хотин-қизлардан нималар таълаб қилинишини маълум қилди.

Bugun.uz

Тавсиянома олиш учун талаблар:

  • ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
  • тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
  • ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши керак.

1-7 июн кунлари туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни ўрнатилган тартибда кўриб чиқади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулосани қабул қилади.

Ҳар йили 10 июндан 14 июнга қадар Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган қарор ва унга илова қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, Қўмита раисининг тавсияномаларни бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

15 июнга қадар тавсияномалар ўрнатилган тартибда ўз эгаларига етказилади.

Тавсиянома берилган кундан бошлаб уч йил муддат давомида фақат бир марта олий таълим муассасасига қабул қилиниши учун амал қилади.

Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар уларнинг иш фаолиятига мос бўлган йўналишларини кўрсатган ҳолда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Олий таълим ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус дастурига киритилади.