16:10 | 25.05.23 2419

Ўзбекистонда метанолдан олефин ишлаб чиқариш мажмуаси қурилади

Ишлаб чиқариш корхонаси табиий газни полимер маҳсулотларга айлантиради

Ўзбекистондаги МТО технологияси асосида ишловчи газ-кимё комплекси — полимер ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги инновацион етакчилардан бири ҳисобланиб, Air Products компанияси билан газни саноат даражасида қайта ишлаш тўғрисидаги битимни имзолади.

«Метанол ороли» номи билан танилган  ушбу иншоот йилига  1,34 миллион тонна қувватга эга бўлади ва Ўзбекистонда метанолдан олефин ишлаб чиқариш буйича газ-кимё комплекси таркибига киради. Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги эркин иқтисодий зона ҳудудида бунёд этилажак завод 15 гектар майдонни эгаллайди. Уни 2025 йилда ишга тушириш мўлжалланган бўлиб, эксплуатация муддати – 25 йил.

Табиатга зиён етказиш даражаси юқори бўлган кўмирдан фойдаланадиган бошқа МТО корхоналаридан фарқли ўлароқ, дунёдаги илғор инновацион технологиялар асосида ишлайдиган Ўзбекистондаги МТО газ-кимё комплекси мамлакатда қазиб олиниб, қўшилган қиймат кўрсаткичлари паст бўлган табиий газни  юқори даражадаги қўшилган қийматга эга бўлган полимер маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида чуқур қайта ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, йилига ишлаб чиқариш қуввати 1 110 000 тоннадир.

МТО газ-кимё комплекси қуйидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштирган:

  • Полипропилен (йилига 250 000 тонна) – сунъий толалар, электротехника маҳсулотлари ва автомобиль қисмларини ишлаб чиқаришда ишлатилади.
  • Паст зичликдаги полиэтилен (йилига 80 000 тонна) –  қувурлар, изоляция материаллари, қадоқлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган клеёнка ҳамда ва шакл андозаларини ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида ишлатилади.
  • Этиленвинилацетат (йилига 100 000 тонна) – пол қопламалари, пойафзал ва спорт ускуналарини ишлаб чиқаришда ишлатилади.
  • Полиэтилен терефталат (йилига 300 000 тонна) – идишлар, плеёнка ва синтетик толаларни ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин.
  • Юқори зичликдаги полиэтилен (йилига 280 000 тонна), ундан қувур ва арматура, бочкалар ва енилғи қутилари, музлатгич идишлари, ҳимоя дубулғалари , мебел жиҳозлари ишлаб чиқариш учун фойдаланилади.

Маҳаллий ишлаб чиқариш Ўзбекистонга иқтисодиётни диверсификациялаш, импортнинг ўрнини босиш ва маҳсулотларни бошқа минтақаларга экспорт қилиш борасидаги мақсадларга эришишга ёрдамлашади.

Метанол заводи метанол, водород ва бошқа саноат газлари, хусусан, кислород ва азот кабиларнинг барқарор етказиб берилишини таъминлаб, улар МТО газ-кимё комплексининг ишлаб чиқариш жараёнлари учун муҳим аҳамият касб этади.

Биз дунёда саноат газларини ишлаб чиқариш соҳаси етакчиси бўлган Air Products компанияси билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз. Air Products юқори сифат ва талаб қилинадиган маҳсулот ҳажмини кафолатлай оладиган, самарадорлиги исботланган ечимларнинг ишончли таъминотчиси сифатида ўзини намоён қилиб улгурган. Air Products нинг  инвестициялари халқаро компанияларнинг Ўзбекистондаги саноат ривожланиши билан боғлиқ  имкониятларга бўлган қизиқиши юқори эканини намойиш этади, — дейди МТО газ-кимё комплекси Бош директори Масрур Шакиров 

Завод қурилиши якунлангач, Methanol Island ҳудудида қуйидаги ишлаб чиқариш қувватлари жойлашади:

  • Асосан, водород, кислород ва азот ишлаб чиқариладиган Водород ишлаб чиқариш ва Ҳаво ажратиш қурилмалари.
  • Синтетик газ ишлаб чиқариш ва уни метанолга айлантириш учун мўлжалланган Метанол қурилмаси. Жараён Haldor Topsoe компанияси технологиясига асосланади.

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 926
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 432
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 498
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1813
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 789
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1180