18:13 | 26.05.23 4346

12 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахсга умрбод қамоқ жазоси берилди

Воқеа Янгиҳаёт туманида содир бўлган эди

Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизни ўлдирган шахсга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди.

Бугун, 26 май куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчи А. Т. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси А. Жалилов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19 моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, айбланувчига Жиноят кодексининг қатор моддаларига кўра ҳукм ўқилган. Жумладан,

  • 226 моддаси (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) 1 қисми,
  • 137 моддаси (одам ўғрилаш) 3-қисми «б» банди,
  • 118 моддаси (номусга тегиш) 4 қисми,
  • 119 моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми,
  • 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «в» банди ва 97 моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в», «ж», «з», «о» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59 моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) 4 қисми тартибида узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 34 моддаси (рецидив жиноят) 3 қисми «б» бандига асосан А. Т. ўта хавфли рецидивист деб топилиб, унга тайинланган жазо махсус тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди. Ҳамда кодексининг 96 моддаси (жазо билан бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш) га мувофиқ А. Т. га жазони ўташ жойларида алкоголизм ҳамда мураккаб политоксикоманияга қарши даволаш чоралари қўлланилиши белгиланди.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 353
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 653
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 623
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 475
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 342
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 667