ADM Jizzakh — Ўзбекистондаги автомобил ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятига назар
Корхона 15 хилдаги автомабил моделларни ишлаб чиқаради
2021 йилда «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида ADM Jizzakh корхонаси ўз фаолиятини бошлади. ADM Jizzakh — бу Ўзбекистондаги автомобил ишлаб чиқарувчи корхонадир. Яқин орада у, асосий мақсади ишлаб чиқаришни мамлакат ичида ривожлантириш бўлган автомобилсозликнинг энг йирик кластерларидан бирининг марказига айланиши керак. Ҳозирда ADM Jizzakh Kia (Жанубий Корея) ва Chery (Хитой) брендлари остида 15 хилдаги моделларни ишлаб чиқармоқда.
Ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар автокорхонада эришилаётган ютуқлар, жорий ишларнинг бориши ва актуал режалар ҳақида маълумот.
Журахонов Илҳомжон – техник ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи
Фаолиятимни 2020 йилда бошлаганман. Ўша пайтда биз қўшимча равишда Renault ва Lada автомобилларини ишлаб чиқар эдик. Бугунги кунда биз 8 та Kia бренди остидаги моделларни ишлаб чиқарамиз, 2 та модел модернизатсия қилиниш жараёнидалар. Бундан ташқари, биз Chery бренди остида моделларни ишлаб чиқаришни бошладик. Таъкидлашим керакки, корхонада ишлаб чиқарилаётган барча автомобиллар ноёб ва сифатли жиҳозлар ҳамда масъулиятли ходимлар туфайли пухта сифат назоратидан ўтказилади. Мижозларимиз ўзларини қулай ва хавфсиз ҳис қилишлари зарур.
Жўраев Музаффар — СКД цехи бошлиғи
Жорий йилдан бошлаб 2 сменада ишлашга ўтдик, бу қўшимча 150 иш ўрнини яратиш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини 3,5 баробар ошириш имконини берди. Агар 2021-йилда 4110 та автомобил ишлаб чиқарган бўлсак, 2022-йилда ишлаб чиқариш суъратини 7111 та автомобилга етказишга муваффақ бўлдик.
ADM Jizzakh
Данияр Давлетияров — Бош директор
ADM Jizzakh замонавий саноат ишлаб чиқариш учун малакали кадрлар тайёрлашда фаол позитсияга эгадир. Бу фаолият нафақат янада ривожланиш билан боғлиқ стратегик аҳамиятга эга вазифани ҳал этишга хизмат қилади, корхонамизда у ижтимоий вазифа ва масъулият сифатида қабул қилинади. Биз ходимларнинг касбий тайёргарлигига қилинган инвеститсияларни, узоқ муддатли рақобатбардошлик, жадал ривожланиш, инсон капитали қийматини ошириш ва пировардида ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва ривожланишини таъминлашнинг зарур шарти деб биламиз.
Автокорхона раҳбариятининг таъкидлашича, ADM Jizzakh доимий равишда, янги стимулларни яратиб, ўз ходимларининг касбий жиҳатдан ўсиши ва ривожланиши учун имкониятларни кенгайтирмоқда, такомиллаштириш, меҳнат кўникмаларини ўргатиш ва меҳнат унумдорлигини оширишнинг янги усулларини жорий этиб келмоқда.
Корхонани ривожлантириш доирасида ишлаб чиқариш ҳам кенгаймоқда, бу эса маҳаллий автомобил бозори учун катта истиқболларни яратмоқда.
ADM Jizzakh
Таъкидлаш жоизки, майда бўғимли йиғишга ўтиш, корхонадаги иш ўринларининг кўпайишини тақозо этади. Шу билан бирга, корхонадаги битта иш ўрни турдош соҳаларда (хизмат кўрсатиш, сотувлар, логистика, суғурта, банк сектори, реклама, автомобил бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш) 8 дан 15 тагача иш ўринларини яратади.
Айни пайтда корхонада автомобил кузовлари ва пластик қисмларини бўяш билан шуғулланувчин бўяш бўлимининг қурилиши якуний босқичидадир. Янги технологиялар ва замонавий ускуналар истеъмолчиларнинг энг юқори талабларини қондира оладиган бўяшнинг юқори сифатини таъминлайди. Бўяш цехидан ташқари корхонада пайвандлаш ва йиғиш тсехлари қурилиши ҳам ниҳоясига етказилмоқда. Бу иш унумдорлигини сезиларли даражада оширади ва автомобилларнинг барқарор ишлаб чиқарилишини таъминлайди.
ADM Jizzakh
Корхона Бош директори Данияр Давлетияров таъкидлаганидек, корхонадаги барча жараёнларни автоматлаштириш даражаси 33% фоизни ташкил этиб, бу эса ишлаб чиқаришни оптималлаштириш ва самарадорлигини ошириш имконини беради.
Ходимларнинг ўқитилиши ҳамда янги иш ўринларининг яратилиши ҳақида
ADM Jizzakh корхонасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш қўшимча иш ўринлари яратиш билан бирга амалга оширилади. Бу маҳаллий аҳоли, жумладан, аёллар учун янги имкониятлар яратмоқда. Корхона раҳбарияти ҳар бир ходим учун иш жойини қулай ва мароқли қилишга интилиб, барча учун тенг имкониятлар яратилишини фаол қўллаб-қувватлайди.
Умуман олганада, ADM Jizzakh корхонасида ишлаб чиқаришни кенгайтирилиши, Ўзбекистон ва маҳаллий автомобил бозори учун ажойиб янгиликдир. Янги технологияларни жорий этилиши, автоматлаштириш даражасини оширилиши ва янги иш ўринларини яратилиши компанияга бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлаши ва келажакда барқарор ўсишни таъминлаши имконини беради.
Бугунги кунда 616 нафар киши корхонада иш билан таъминланган. Ҳар бир жамоа аъзосининг иши биз учун аҳамиятлидир, биз қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини, шунингдек, ривожланиш ва ўсиш учун максимал имкониятларни таъминлашга ҳаракат қилмоқдамиз.