21:42 | 26.05.23 2550

Наманганда 1,1 миллиард имтиёзли кредит талон-тарож қилинди

МЧЖ ва фермер хўжалиги рахбарлари пулларни ўзлаштириб юборган

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида 1,1 миллиард сўмлик кредит таъминотчи корхона томонидан талон-тарож қилинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда H.g. МЧЖ ва К.Т. фермер хўжалиги раҳбари шериклари билан ўзаро келишиб, талончилик содир этган.

Улар таъминотчи корхона сифатида 46 нафар фуқарога чорвачилик фаолиятини ривожлантириш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,1 млрд сўм имтиёзли кредитни олган. Аммо эвазига маҳсулотларни етказиб бермаган. Текширув жараёнида маблағлар талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида ҳам оилавий корхоналар томонидан кредитлар талон-тарож қилингани аниқланганди.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 238
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 534
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 565
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 431
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 283
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 598