9:50 | 26.05.23 1149

Россия ва Беларус ўртасида ядровий ҳужжат имзоланди

Беларус ҳудудида қурол сақлаш омбори қурилади

Россия ва Беларус мудофаа вазирлари Сергей Шойгу ва Виктор Хренин Россиянинг стратегик бўлмаган ядро қуролларини Беларусдаги махсус омборда сақлаш шартларини белгиловчи ҳужжатларни имзолади. Бу ҳақда 25 май куни Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Минобороны России

Россия Беларусга ядро қуролини бермаяпти: қурол устидан назорат ва ундан фойдаланиш Россия томонида қолади, — деди Шойгу учрашув чоғида.

Стратегик бўлмаган ядро қуролларининг жойлаштирилиши биз учун дўстона бўлмаган мамлакатларнинг агрессив сиёсатига самарали жавобдир, — деди Хренин ўз нутқида. Унинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Москвага ҳам, Минскка ҳам «мисли кўрилмаган босим» ўтказмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қуролсизланишни татқиқ қилиш институти тадқиқотчиси Павел Подвигнинг The Insider нашрига айтишича,

Россия ядро қуролини Беларусга жойлаштириши бўйича келишув имзоланиши сиёсий қадамга ўхшайди. Ҳаммаси шу билан чекланишини истисно қилиб бўлмайди ва қуроллар Беларус ҳудудига ўтказилмаслиги ҳам мумкин. Бунинг сабаблари кўп, жумладан, Мудофаа вазирлигининг 12 бош бошқармасининг консерватив ва маъсулиятли ҳодимлари қаршилигидир. Бу мураккаб ва узоқ жараён. Умид қиламанки, ҳамма нарса сиёсий баёнот билан чегараланади ва бундан бошқа ҳеч нарса бўлмайди, — деди Павел Подвиг.

BAS

Россия президенти омборхонани июл ойигача фойдаланишга топширилишини ваъда қилган бўлса-да,унинг қаерда яратилиши ҳозирча маълум эмас. Менимча, июлгача барча зарур хавфсизлик ва техник хизмат кўрсатиш тизимлари билан таъминланган ядро омборини нолдан яратиш қийин. Эҳтимол, улар шунчаки назорат остида бўлган бирон бир объектни танлайдилар ва ядровий қуролни жойлаштириш имконияти борлигини эълон қиладилар. Қуролнинг ўзи у ерда кўринмаслиги мумкин, аммо уни жойлаштириш имконияти мавжуд бўлган жой бўлади. Агар қарор қабул қилинса, қуроллар у ерга ташила бошлайди.
Совет даврида Белоруссияда кўплаб омборлар мавжуд эди. Аммо уларнинг ҳеч бири асл шаклида сақланиб қолмаган. Эҳтимол, у ерда қандайдир бетон деворлар ёки эшиклар қолдирилган бўлиши мумкин, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, уни нолдан бошлаб яратиш керак бўлади. Ҳудудида ядро қуроли мавжуд бўлган давлатлар кўпайиши яхши аломат эмас. Бироқ амалий ва ҳарбий нуқтаи назардан, бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Бомбардимончи самолёт қайси ҳудуддан, Россиядан ёки Беларусдан учиши ҳақида жиддий фарқ йўқ, — деб қўшимча қилади Подвиг.

Март ойида Владимир Путин Беларусда тактик ядровий қуролларни сақлаш омбори қурилиши ҳақида хабар берган эди.