20:30 | 26.05.23 7056

Тошкентда 15 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган йигитга чиқарилган суд ҳукми ўзгартирилди

Талаба йигитга аввалроқ 3 йиллик қамоқ жазоси белгиланган эди

Тошкентдаги Вестминстер университетининг 21 ёшли  талабаси вояга етмаган 15 ёшли қиз билан танишиб, у билан жинсий алоқада бўлиб келган. Маълум бўлишича, 2022 йил сентябр ойи охирида йигит ўз хонадонига вояга етмаган қизни олиб келиб, у ерда жинсий алоқада бўлган. Тошкент шаҳар суди ушбу ҳолат бўйича йигитга чиқарилган ҳукмни эълон қилди.

Bugun.uz

Унга кўра, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 13 апрелдаги ҳукми билан судланувчи (2003 йилда туғилган) ўтган йилнинг кузида вояга етмаган жабрланувчига (2007 йилда туғилган) нисбатан Жиноят кодексининг 128 моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1 қисмида назарда тутилган жиноий ҳаракатларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Жиноят кодексининг 62 моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) га асосан Ш. Х. ни 2022 йил 26 октябрь кунидан 28 октябрь кунига қадар ҳибсда сақланган 3 кунини ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштирган ҳолда чегириб ташлаш йўли билан ўташ учун 2 йил 11 ой 27 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилиб, унинг ўрнига:

  • кафе, бар, ресторан ва бошқа кўнгилочар жойларга бормаслик;
  • оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
  • маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
  • жабрланувчи билан кўришмаслик ва ҳар қандай усулда у билан суҳбатлашмаслик;
  •  алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик каби қўшимча тақиқлар (чекловлар) юклатилган.

Чилонзор туман прокуратураси томонидан келтирилган протестга асосан ушбу жиноят иши Тошкент шаҳар судининг апелляция инстациясида кўриб чиқилиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 13 апрелдаги ҳукми ўзгартирилган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 майдаги ажрими кўра йигитнинг зиммасига 2023 йил 13 апрелдаги суд ҳукми ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг

  • назорат қилувчи органнинг рухсатисиз яшаш, иш ҳамда ўқиш жойини ўзгартирмаслик;
  • Интернет тармоқларидан фойдаланилмаслик каби тақиқлар (чеклашлар) қўшимча равишда юклатилган.

Мазкур ажримдан норози тарафлар Жиноят-процессуал кодексининг 498 моддаси (кассация тартибида қайта кўрилиши мумкин бўлган суд ҳукмлари, ажримлари) га мувофиқ Олий судга кассация тартибида шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин, — дейилади баёнотда.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 412
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 264
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 199
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 295
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 270
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 634