9:06 | 26.05.23 1131

Тошкентда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга мўлжалланган лойиҳа тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистонда бу соҳани тартибга солувчи 20 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинган

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги SDC ҳамкорлигида «Журналист ва блогерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш учун масс-медиа соҳасига оид 100 та долзарб саволларга жавоблар» лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

АОКА

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, журналистларнинг касбий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик базаси яратилди. Хусусан, бу соҳани ёки унинг алоҳида қисмларини тартибга солувчи 20 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинган.

Аммо бу ҳужжатларнинг моҳияти ва мазмуни бўйича тушунтириш ишлари ҳар доим ҳам тизимли равишда олиб борилмайди. Бу йўналишда ўтказилаётган тадбирлар кўп ҳолларда бир марталик характерга эга бўлиб, иштирокчилар сони чекланган ҳисобланди.

АОКА

Шу билан бирга, нодавлат оммавий ахборот воситалари сонининг йил сайин ортиб бориши кузатилмоқда. Шу жиҳатдан журналистларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш алоҳида аҳамият касб этади. Мазкур лойиҳа барча журналист ва блогерлар ҳамда янги ОАВни рўйхатдан ўтказмоқчи бўлганлар учун мўлжалланган.

Лойиҳа доирасида журналист ва блогерлардан юздан ортиқ саволлар келиб тушди. Тўпланган барча саволлар Legalmах юридик фирмаси ҳуқуқшунослари томонидан умумлаштирилиб, тизимлаштирилди ҳамда уларни ўрганиб чиқиб, саволлардан 100 тасига атрофлича жавоб берилди. Жавоблар сифатли ва қисқа видеороликлар шаклида тайёрланди.

АОКА

Маълумотларни излаш қулай бўлиши учун барча жавоблар оммавий ахборот воситалари фаолияти, ОАВ фаолиятидаги чекловлар, ахборот олиш кафолатлари, шахсий маълумотлардан фойдаланиш тартиби, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқаларни ўз ичига олган тематик блокларга бўлинган.

Жавоблар билан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг веб-сайтига ўзбек ва рус тилларида жойлаштирилди. Шунингдек, жавоблар ёзилган видео роликлар YouTube платформасига жойлаштирилди.

АОКА

Бундан ташқари, яқин кунларда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Android ва iOS тизимлари учун мобил илова ва Telegram боти ишга туширилади.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 281
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 578
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 589
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 436
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 290
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 618